«Ўлган бувисига янги кафан ҳам совға қилинглар!»

Яқинда Тошкентга 380 минг долларга келиб-кетган турк актёри Бурак Ўзчивит, хабар беришларича, куни кеча бир ўғилнинг отасига айланибди. Ўғли Каран деб исм қўйибди. Оталик — бахт! Умри билан берган бўлсин!

Хуллас, Караннинг қадами жуда қут-баракали келибди — «Олмазор Сити»ни қураётган компания (ким қураётганини биласиз-у — ҳа, ўша) Каран Ўзчивитга совға улашибди. Ўйинчоқ эмас, ҳақиқий уй. Тошкентдан. Табиийки, пропискаси билан. Совға қилинган уй ҳам, ким билсин, 380 минг доллар турса керак. «Бурак Ўзчивит ҳадяни мамнуният билан қабул қилиб, ўзбекистонлик бизнесменларга ўғли Каран номидан миннатдорлик билдирди», — дейилади интернетда тарқалган хабарларда.

 

Қойил, ўзбекистонлик бизнесменлар! Гап йўқ сизларга, ўзбекистонлик бизнесменлар! Сиздек оқил ва доно ўзбекистонлик бизнесменлар борлигидан фахрланамиз. Бурак Ўзчивит-ку бундай ажойиб-у ғаройиб ўзбекистонлик бизнесменларга дуч келиб қолгани учун Яратганга ҳар дақиқа миннатдорлик билдираётган бўлса ажаб эмас. «Йигит кишининг бошига бахт қуши бир марта қўнади, уни ушлаб қолиш керак», деган гаплар бор. Буракжоннинг узунсоч бошига бахт қушининг дода-хўжаси ин (ин ҳам гапми — Сити!) қуриб юборди лекин!

 

Албатта, ўзбекистонлик бизнесменларнинг сериали Ўзбекистонда «запрет»га тушган қаёқдаги бир турк актёрига бундай ҳиммат кўрсатиши баъзи бизнесмен бўлмаган ўзбекистонликларнинг ғашини келтириши табиий. «Ўлган бувисига янги кафан ҳам совға қилинглар!», деб жиғибийрон улардан бири. «Ўзбекистонга умуман алоқаси бўлмаган қаёқдаги Буракнинг кеча туғилган боласи ҳам пропискалик бўлди, сен эса ҳануз ўз уйингда ўзинг ижарада яшайсан, Мамарайим», деб баттар аччиқланади у.

 

Ҳай. Инсоф берсин. Ҳаммамизга.

Манба: Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фориш тоғларида адашиб қолган 4 ёшли қизча ярим тунда топилди

Жиззах вилояти Фориш тумани Чоштепа қишлоғида яшовчи Замира Қуролова 2019 йил 17 август куни 4 ёшли қизини йўқотиб қўйди. Она қизалоғини ўзи билан бирга тоққа – чорва моллари ...

Ер аҳолиси кексаймоқда ва шаҳарларга кўчиб ўтмоқда

Кекса кишиларнинг кўпайиб бориши шаҳар аҳолиси сонининг кескин ошишига сабаб бўлади, бу ўз навбатида турли оқибатларга олиб келиши мумкин, дейилади БМТнинг аҳолишунослик ва ...

Тўрт болали она даромад солиғидан озод этилади, етти ўринли машина эса сувтекинга берилади

Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўтган якшанба (10 февраль) куни мамлакатда туғилишлар сонини ошириш учун рағбатлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Бу ...