Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказилди

2019 йилнинг 11-17 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот хизмати  маълум қилмоқда.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланган ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилган.

Тадбир якунларига кўра Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди, дейилади хабарда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кечагина  фош этилган  уюшган  жиноятчилик  “тор-мор” этилди!

Бугун буюк туркий халқларнинг Қомуси Ўзбекистон навбатдаги ўз кечмишида шов-шувли, бироқ  бетакрор Улуғ Воқеаларни(!) бошидан кечирмоқда!!!... Ҳаммаси Ўзбекистон ...

Шуҳратбек абдураҳмонов: «бу болани жуда кўп огоҳлантирганман…»

«AUZ.UZ» сайтининг ёзишича, 26 август, душанба куни, Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ...

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни вояга етмаганларга сотишни тақиқлашмоқчи

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни ўн саккиз ёшга етмаган шахсларга сотишини чеклаш режалаштирилмоқда. Парламент Қонунчилик палатасининг депутатлари тегишли қонун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400