Ўзбекистонда йил бошидан буён 90та қотиллик содир этилди

Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб ”Халқ сўзи” маълум қилди.

Таҳлил этилаётган даврда прокуратура органлари томонидан 3 212 (3 264) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага ёки 1,5 фоизга камайган. Шундан 1 756 (1 819) нафар шахсга нисбатан 1 129 (1 183) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 54 тага ёки 4,5 фоизга камайган.

2019 йилнинг дастлабки 3 ойида 399 (263) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 210 (143) таси ЖПКнинг 83-моддасига, 189 (120) таси 84-моддасига асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,1 (9,7) фоизини ташкил этади.

Республика бўйича 2019 йил 3 ойида 90 та қотиллик жиноятлари содир этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан (123) 33 тага ёки 26,9 фоизга камайган. Эътиборли томони, содир этилган қотиллик жиноятларининг ҳозирча фақат 1 таси фош этилмасдан қолмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аҳолиси 33,52 млн кишига етди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 33523,6 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 % га ўсди, деб ёзади ...

Тошкентда ҳайдовчилар 6 ойда 25,6 миллиард сўм жарима тўлади

ЎзАнинг Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, жорий йилнинг олти ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ...

Ўзбекистонда иш ҳақи, стипендия ва пенсияларни индексация қилишга 3,4 трлн сўм ажратилади

Иш ҳақлари, стипендиялар, пенсия ва нафақаларни индексация қилиш учун давлат бюджети ва Пенсия жамғармасидан 3,474 трлн сўм ажратилади. Бу ҳақда 15 июль куни бўлиб ўтган ...