Бош прокуратура машинада аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога қарши жиноят иши очмаслигини маълум қилди

Бош прокуратура Lacetti машинасида фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, видеога олиб, уни интернетда тарқатиб юборган фуқаро Ш.Б.га нисбатан жиноят ишини қўзғамаслигини маълум қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.

Аниқланишича, фуқаро Ш.Б. 2018 йилнинг сентябрь ойида ўзига тегишли бўлган машинада фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, ушбу ҳолатни видеога олиб, уни интернетда тарқатганлиги ҳолати юзасидан Боғот туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси билдиргисига асосан туман терговга қадар текшириш ўтказилиб, шу йилнинг 23 февралида Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди ва 325-моддаларига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Тергов иши жиноят Ш.Б. томонидан содир қилинганлиги аниқланган бўлса-да, фуқаро С.С. унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, у билан 2017 йилдан буён яқин муносабатда бўлиб келаётганлиги сабабли жавобгарликка тортиш учун мурожаат қилмай, туман ИИБ бошлиғи номига текшириш ҳаракатларини тўхтатишни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан юқоридаги ҳолат бўйича Боғот туман ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жасур акромов ва нуриймон абулҳасан ишдан олинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.   Қайд этилишича, қўмита раиси Жасур ...

Термизда зулфия мукофоти учун 200 доллар пора олаётган яна бир коррупционер аёл қўлга олинди

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда ...

Навқирон ёшдаги нимжон тил

Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди. Навқирон ёшга кирган бўлсаям, ўта нимжон. Куч-қувватга тўлолмаяпти. Халқаро тадбирларку нарёқда турсин, ...