Жорий йилда судлар орқали даъвогарларнинг 2,3 трлн сўм маблағи ундириб берилди

2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида иқтисодий судлар томонидан 46 001 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд қилинишича, шунда даъвогарлар фойдасига 2,3 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,7 фоизга камайган.

Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.

Тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида низо тартибида кўрилган ишларнинг салмоқли қисми, яъни 28 742 таси бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 1 065 таси видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилган бўлиб, натижада тарафларнинг 714,1 млн. сўм миқдоридаги маблағлари тежаб қолинди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 7 405 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 247,6 млрд. сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини контрактация, маҳсулот етказиб бериш ва коммунал хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар ташкил этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 144 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 83 та қарор бекор қилинди ва 29 та суд қарорлари ўзгартирилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туш… яъни ш. мирзиёев қабулида (4-махсус қисм)

Бу кеча ётарканман, бугунча тушимда Президент билан бильярд ўйинини давом эттиришдан-да кўра, бу тун Шавкат ака билан фавқулотда ҳолатда учрашишим шарт деган ўйдан бошқаси ...

Ўзбек блогери пости остидаги шарҳларни ўчиришга мажбур бўлади

Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ (ушбу талаблар блогерга ҳам таалуқли) веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан қуйидаги мақсадларда ...

Мардикорнинг мардикорлар (бозори) ҳақида ўйлари…

Бунинг келиб чиқиш сабаблари жуда кўп. Ҳозир урфда бўлгани – эски ҳукуматни айблаб қўйиш, тамом! Ваҳоланки, ўша таркибнинг камида саксон фоизи ҳозир ҳам фаолият олиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400