Airbus Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бермоқчи

Франциянинг Airbus авиасозлик компанияси 17 апрель куни Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бериш мақсади ҳақидаги мактубни имзолади. Бу ҳақда айни вақтда Тошкентда ташриф билан бўлиб турган Франциянинг ташқи ишлар ва Европа масалалари бўйича вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан-Батист Лемуан маълум қилди.

«Бу бир неча йиллардан бери амалга оширилаётган лойиҳа бўлиб, энди уни давом эттириш ҳақида сўз бормоқда. Ўзбекистон суверенитетини мустаҳкамлашга кўмак берадиган ушбу вертолётлар тегишли хизматларни, масалан, тиббиёт эвакуациясини транспорт билан таъминлаш имконини ҳам беради», — деди у.

Жан-Батист Лемуаннинг сўзларига кўра, бунда гап Ecureuil («Олмахон») модели ҳақида бормоқда. Ушбу вертолёт баланд тоғли ва жазирама иқлим шароитида фойадланиш учун мослаштирилган. Ишлаб чиқарувчи маълумотларига кўра, мазкур вертолётдан кўплаб мақсадларда, хусусан, ўт ўчириш, электр узатиш линияларини мониторинг қилиш, юк ташиш, ҳосилларни чанглантириш, аэровидеосъёмка, парашютлаштириш ва геологик разведка ишларида фойдаланиш мумкин.

«Газета.уз»нинг қайд этишича, вертолётларнинг қиймати ва етказиб бериш вақти маълум қилинмади, бироқ Жан-Батист Лемуаннинг таъкидлашича, давлат котибининг 17 апрель куни Абдулла Арипов билан бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон бош вазири «қўлланган чегирмадан мамнун эканлигини билдирган».

Аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги иккита вертолёт сотиб олмоқчи экани маълум бўлган эди. Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев санитар авиацияси учун ҳаво кемалари сотиб олиш бўйича 2020 йилгача таклиф киритиш ҳақида топшириқ берган.


Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“қалбаки меҳнат дафтарчасига ким маъсул?”

  "Меҳнат дафтарчачи қалбаки бўлиб чиқса, ким айбдор? Меҳнат дафтарчасини очган иш берувчи фермер хўжалигими ёки меҳнат дафтарчасининг эгасими? Мен 6 йилдан бери Тошкент ...

Қирғизистонда 18 ёшгача бўлган болаларнинг ярми қашшоқликда яшайди

Қирғизистон Миллий статистика қўмитасининг апрель ойида ўтказган таҳлилига кўра, Қирғизистонда яшовчи 18 ёшгача бўлган болаларнинг 50,9 фоизи қашшоқликда яшаётгани маълум ...

Яхши пойафзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи!

«Ҳурматли аёллар! Сифатли туфлилар, лодочкалар, босоножкалар – хуллас, яхши пойафзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи! Аёллар импорт пойафзалларига божни ошириш ҳақида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400