Ўзбекистонликлар уч ойда салкам 6 трлн сўм пулни банкоматлар орқали нақдлаштирган

Йил бошидан буён АТМ (банкомат) қурилмалари орқали ўтказилган нақд пул бериш амалиётлари сони 11,3 млн.тани, миқдори эса 5 трлн 939 327 млн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг (ЯУПМ) тақдим этган 2019 йилнинг I чораги бўйича статистик ҳисоботларида қайд қилинган, деб ёзади ”Халқ сўзи” нашри.

Қайд қилинишича, жорий йилнинг I чорагида электрон коммерция орқали амалга оширилган транзакциялар сони 73,8 млн. ни ташкил этиб, 2018 йилнинг ўтган IV чорагида белгиланган 72,1 млн.лик ҳолатига нисбатан 1,69 млн. сўм фарқ билан 2,3% лик ўсишни қайд этди.

2019 йилнинг I чорагида электрон коммерция бўйича амалга оширилган транзакцияларнинг жами миқдори 2 млрд 516 316 млн. сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг IV чоракида қайд этилган 2 млрд 017 000 млн. сўмга нисбатан 499,3 млрд. сўм фарқ билан 24,8% лик ўсишни кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг I чорагида POS-терминаллар орқали амалга оширилган умумий транзакциялар сони 131,9 млн. тани, миқдорда эса 15 166 740 млн. сўмни ташкил этди.

ЯУПМ нинг статистик маълумотларига таянган ҳолда, муомалага чиқарилган пластик карталарнинг умумий сони жорий йилнинг I чорагида 1 052 816 та пластик картани ташкил этган бўлса, 2018 йилнинг IV чорагида қайд этилган 1 038 336 та пластик карталар сонига нисбатан 1,4%. лик ўсишни намоён этди.

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган банклар ўртасида пластик карталар эмиссияси бўйича етакчи учлик аниқланди. Унга кўра, биринчи ўринни “Xalq banki” (188 424 та пластик карта), иккинчи ўринни “Agrobank” (183 863 та пластик карта) ҳамда учинчи ўринни “Ipoteka Bank” (133 855 та пластик карта) эгаллади.

Бугунги кунга келиб, “SMS-хабарнома” хизматига уланган Uzcard пластик карталар сони 9 611 430 донани ташкил этди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ЯУПМ мамлакатимизда ўз фаолиятини олиб бораётган 29 та банк ҳамда 40 дан ортиқ тўлов тизимларига процессинг хизматларини кўрсатиб келмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир томон зимистон, нариги томон чароғон

Шу кунларда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини юқоридан туриб расмга олинса, худди Шимолий ва Жанубий Кореянинг фарқини кўрсатувчи машҳур суратни эслатадиган картинани ...

Пахта теримидан даромад қилиш мумкинми?

Пахта йиғим-терими қишлоқ хўжалигидаги энг бошоғриқ масала. Чунки ҳосил ҳалиям бизда классик усулда, қўлда терилади. Пахта териш машиналари далада номигагина кўриниш беради, ...

Ӯзбекистонда инсон тақдири уй ҳайвоничалик ҳам бӯлмаганими?

Ӯзбекистонда норасмий маълумотларга қараганда айни пайтда бир миллион атрофида Ӯзбекистон фуқаролигига эга бӯлмаган ватандошлар бор. Бироқ бизга исми-шарифи сир сақланиши ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400