Ўзбекистон ОАВ эркинлиги рейтингида 160-ўринда

Ўзбекистон ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича рейтингида 160-ўринда қайд этилди. Рейтингнинг илк поғонасидан Норвегия, ундан кейин Финляндия, Швеция жой олган. Биринчи ўнликка Нидерландия, Дания, Швейцария, Янги Зеландия, Ямайка, Бельгия ва Коста-Рика киритилган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан кейинги ўринларни Тожикистон (161-ўрин) ва Туркманистон (180-ўрин) эгаллаган. Қозоғистон 158-, Қирғизистон эса 83-ўринда.

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Аарлем Дезир ўз баёнотида Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларини блокировка қилинишидан ташвишда эканлигини билдирган ва маҳаллий ҳукуматни блокировка қилишни тўхтатишга чақирган. Бунга мисол тариқасида Фергана, Озодлик, Eurasianet.org, AsiaTerra, Uzmetronom ва бошқаларни кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Мулкдор сайти ҳам Ўзбекистон ичкарисида блокланган сайтлар қаторида ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Барселона мустақил давлат бўлмоқчи

Каталония шаҳарларида бир неча йирик норозилик юришлари бўлиб ўтди, деб «Таржумон.уз” ёзмоқда. 15 октябрь куни Барселона марказидаги намойишчилар баррикадаларни ёқиб юборишди ...

Жч-2018: месси билан учрашиш учун россияга велосипедда борган ҳиндистонлик

Клифин Френсисдан дўсти Жаҳон Чемпионатига борасанми, деб сўраганида у Ҳиндистон жанубидаги уйида ўтирган эди. «Албатта,» жавоб берди у. «Шундай катта томошага бормай ...

Ўзбекистон россиядан «тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди

Ўзбекистон Қуролли кучлари Россиядан кўп мақсадли «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди. Бу ҳақда «Хабар.уз» ёзмоқда. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон «бир неча ўн» ...