Корея Республикаси президенти Ўзбекистонга келди

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин 18 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Бугун Корея Республикаси президенти Ўзбекистон бош вазири ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюриб, икки мамлакат ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган телемедицина лойиҳаси тақдимоти билан танишади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентларининг музокаралари 19 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Имзолаш учун салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш режалаштирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Итб сирдарё канализация тизими учун $57,5 млн. ажратди

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида канализация тизимини модернизациялаш учун 57,5 миллион ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда “Газета.уз” хабер бермоқда. ...

Ўзбекистонда тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаган амалдорлар жиноий жавобгарликка тортилади

Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум ...

Шаҳрихонлик тадбиркор: «электр йўқ. ишлаб чиқариш қилиб адашибмиз…»

Шаҳрихоннинг чекка қишлоғидаги корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўриб лол қолганимиз бор гап. Беихтиёр «Бўлар эканку» деб юборасиз. Сифатда, бежиримликда ҳар қандай ...