Ўзбекистон аҳолисининг «сандиғи»да миллиардлаб доллар бор

Жуда камайтириб ҳисоблаганда, Ўзбекистон аҳолисининг «сандиғи»да бир неча миллиард доллар бор. Бу ҳақда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров маълум қилди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Унинг айтишича, агентлик аҳолида мавжуд бўлган маблағлар миқдорини баҳолади. «Бугунги кунда аҳолида «сандиқ»да бўлган ҳақиқий пуллар миқдори бир неча миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ўнлаб миллиард доллар бўлиши ҳам мумкин», – деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу пуллар ишлаши учун молиявий воситаларни ривожлантириш керак. Шунда бизнес аҳоли маблағларини сармоя сифатида жалб қилиш имконига эга бўлади.

«Нима учун бу пуллар сандиқда ётибди?.. Улар ишлаши учун молиявий воситаларни ривожлантириш лозим, оддий қоида. Низоларни бартараф этиш, мулкдорлар ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун адолатли суд тизими бўлиши керак», – дея таъкидлаб ўтди Назиров.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокуратуранинг ёлғон ахбороти

(Прокуратуранинг ёлғон гапи) Фуқаро Р.Ходжаевнинг Интернет тармоқларида тарқалган видеомурожаати юзасидан қуйидаги Прокуратуранинг тўқима ахборотлари маълум қилинади. ...

Тошкентда ўтказилган пластик жарроҳлик операциясида икки аёл вафот этди

Ижтимоий тармоқларда пластик жарроҳликдан сўнг икки аёл вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу иккала ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси текширув олиб ...

Қирғизистонда ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кўпаймоқда

Қирғизистонда Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кўпаймоқда, бироқ уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот давлат идораларида ҳозирча йўқ. (more…)