Жиззахда МИБ ходимига мотоарра билан таҳдид қилган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан бўлган В.Мирзаев Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат ижрочиларига фаол қаршилик кўрсатиши оқибатида бугун панжара ортида ўтирибди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматига таяниб «Дарё» маълум қилди.

МИБ Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси Жиззах вилоят иқтисодий судининг «Мулла» хусусий корхонасидан «Маржона Сарвиноз» МЧЖ фойдасига 36 млн. сўм ижара ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро иши бўйича корхонага тегишли тош майдалаш карерида ижро ҳаракатларини олиб боради. «ZL-50GL» русумли автоюклагич (малютка)ни хатловга олишаётганида эса корхона қоровули бўлиб ишлаётган В.Мирзаев ишлаб турган бензин двигателли арра (мотопила) билан давлат ижрочисига ташланиб, Бюро ходимини уради.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг ҳукмига кўра, В.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)нинг 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 1 йил озодликдан маҳрум этилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди ўзбекистонда маҳбуслар ҳам сайловларда иштирок этади

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун сенаторлар томонидан ...

Таълимга қатъиятсиз раҳбар керак(мас)ми?

Агар Диана бўлмаганида... Герострат исми тарихда қолмасди, Доди ал-Фаёд бошқача ўлим топарди ва ўзбекистонлик ўқитувчилар ҳаливери мажбурий меҳнатдан халос бўлмасмиди. Ўзбек ...

Йилнинг мурувватли аёли

Куни кеча 21.12да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида  турли йўналишдаги ўн беш хил номинация бўйича “Йил аёли” кўрик танлови бўлиб ўтди. (more…)