Ўзбекистонда тракторчиларнинг гувоҳномаси мажбурий алмаштирилади

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (325-сон, 17.04.2019 й.) Қарорга кўра 2019 йилнинг декабридан эътиборан тракторчи-машинистларнинг гувоҳномалари, техник паспорт ва техник гувоҳномалари алмаштирилиши белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ:
— 2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг (гувоҳномалар) янги намуналари берилади;
— 2020 йил 1 март – 2020 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилади;
— 2021 йил 1 январь – 2022 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар мажбурий алмаштирилади;
— эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 январдан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғофур раҳимов ҳам қора рўйхатда — ақш собиқ сссрдан яна ўнта криминал авторитетни қора рўйхатга қўшди

АҚШ собиқ иттифоқ республикалари, асосан, россиялик яна 10 нафар криминал авторитет номларини қора рўйхатга қўшди. Бу ҳақда жума куни АҚШ молия вазирлиги хабар берган, ...

Адҳам олимов ва бошқа блогерларнинг ҳибсга олиниши қонун устуворлиги учун жиддий синов

Фейсбукда Мусанниф Адҳам номи билан танилган блогер Адҳам Олимов ва бошқа блогерлар ҳибсга олинишида Совет қатағони ва ислоҳотлар бошланмасидан олдинги ноқонуний усулларни ...

Аҳоли хонадонларидаги газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналар техник тафтишдан ўтказилади

Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400