Бизга қаранг — ҳамма нарса бўлиши мумкин

Украина президентлиги учун номзод Владимир Зеленский сайловнинг илк натижалари эълон қилинганидан кейинги мурожаатида постсовет давлатларига юзланди ва бу ҳудудларда яшовчиларни «барчаси мумкинлиги»га ишонишга чақирди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

«Собиқ СССРнинг барча давлатлари. Бизга қаранг — ҳамма нарса бўлиши мумкин», деган у.

Зеленский шунингдек, кимга овоз беришидан қатъи назар сайловда иштирок этиб, эркин танловини амалга оширган барча украиналикларга миннатдорчилик билдирди ва ўзига билдирилган ишончни оқлашга ваъда берди.

Владимир Зеленский Украина президентлиги учун сайловларнинг иккинчи турида 73 фоиздан ортиқ овоз олиб, рақиби – амалдаги президент Петро Порошенкодан устун келди. Порошенко сайловдаги мағлубиятини тан олди, у президентликдан кетса-да, сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрдўған келаси йилги президентлик сайловларида яна ўз номзодини қўяди

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2023-йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда учинчи марта президентлик учун курашади. Бу ҳақда Миллий ҳаракат ...

Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди

 Самарқанд вилояти Булунғур туманида Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар қилди. Иллюстратив фото Воқеа гувоҳларининг сўзларига ...

Ўзбекистон уч йилда 220 тонна олтин экспорт қилди

Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон 220 тонна олтин экспорт қилди. Бу  ҳақда “Кун.уз” Марказий банк маълумотларига таяниб ёзмоқда. Хусусан, идора маълумотларига кўра, олтин ...