Бухородаги бозорда бетон плита қулаши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида қурилган бозорда бетон плита одамлар устига қулади. Бу ҳақда «Кун.уз» ёзмоқда.

Қайд этилишича, бозор 27 кунда қуриб битказилган, ҳодисага иш шошилинч ва сифатсиз бажарилгани сабаб бўлган.

«Вобкентдаги бозор 27 кунда қурилди. Мен улар катта бозорни қандай қилиб бунча қисқа вақт ичида қуриб битказишганини тасаввур қила олмаяпман. Афсуски, бу иш оқибатида плита қўққисдан одамлар устига қулаб тушди.

Жаноб каттаконлар, объектлар қурилишини шошилтиришдан нима наф?», дея қайд этган телеграм-канал админстратори.

Ҳодиса оқибатида 2 киши жиддий жароҳат олган ва реанимацияга жойлаштирилган. Яна 2 киши енгил жароҳатлар олган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жамоат ҳожатхоналаримиз ободми?

Бундан 15 йил аввал BBC сайтида Ўзбекистонга саёҳат қилган исроиллик туристнинг мақоласини ўқигандим. (more…)

Пўлат бобожонов:жаслиқда 395 нафар маҳкум сақланмоқда

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон ИИВга қарашли 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясининг (Жаслиқ ...

Чуй вилоятининг милициясининг бошлиғи реанимацияга тушди, жароҳат олганлар сони 45 кишига етди

Чуй вилоятининг ички ишлар бош бошқармасининг бошлиғи Самат Курманкулов бошидан жароҳат олганлиги сабабли шифохонада операция қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ...