Қозоғистоннинг “Республика ҳаракати” Буюк дашт бургутлари” жамоатчилик бирлашмаси 64 ёшли Садибек Тугелни мамлакат президентлигига номзод сифатида илгари сурмоқда, деб ёзади ЎзА.
“2019 йил 22 апрелда Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясига “Республика ҳаракати” Буюк дашт бургутлари” жамоатчилик бирлашмаси томонидан 64 ёшли Садибек Тугелнинг ҳужжатлари мамлакат президентлигига номзод сифатида топширилган” дейилади Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати ахборотида.
Маълумот ўрнида, Садибек Тугел Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Казанат” журнали бош муҳаррири, Миллий спорт турлари федерацияси вице-президенти ҳисобланади.