3 ойда 900 минг ўзбек чет элга ишлаш учун чиқиб кетди

2019 йил январь-март ойларида 1,6 млн киши Ўзбекистон Республикасига келган. Ушбу рақам 2018 йил январь-март ойларига нисбатан 1,5 мартага ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда.

Шунингдек, шу даврда Ўзбекистон Республикасининг 2,8 млн фуқароси чет элга кетган. Бу кўрсаткич 2018 йил январь-март ойларига нисбатан 0,9 марта камайган, дейилади статистика ахборотида.

2019 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг 55,8% (919,4 минг киши) эркаклар, 44,2% (727,4 минг киши) аёлларни ташкил этади. Шу билан бирга, кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 60,1% (1,7 млн киши) эркаклар, 39,9% (1,1 млн киши) аёлларни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасига келган МДҲ фуқароларининг асосий қисми Қозоғистон Республикасидан 554,0 минг киши (33,6%), Тожикистондан 478,8 минг киши (29,1%), Қирғизистондан 301,6 минг киши (18,3%), Россиядан 102,0 минг киши (6,2%), Туркманистондан 101,5 минг киши (6,2%), Беларусдан 3,9 минг киши (0,2%) ва Озарбойжондан 3,1 минг киши (0,2%).

Узоқ хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Туркиядан 22,4 минг киши (1,4%), Хитойдан 11,0 минг киши (0,7%), Жанубий Кореядан 8,0 минг киши (0,5%) ташриф буюрган.

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми МДҲ давлатларидан Қозоғистон Республикасига 44,1% (1,2 млн киши), Қирғизистон Республикасига 25,4% (728,8 минг киши), Россияга 13,1% (375,7 минг киши), Туркманистонга 0,9% (24,5 минг киши) ташриф буюрган.

Шунингдек, чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Туркияга (44,1 минг киши), Жанубий Кореяга (21,3 минг киши), БААга (13,4 минг киши), Саудия Арабистонига (10,0 минг киши), Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ давлатларига (мос равишда 8,0, 6,9 ва 4,8 минг киши) ташриф буюрган.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари бу қариндошларни йўқлаш (72,2%). Кейинги ўринларда сайёҳлик мақсадида – 8,6%, транзит – 8,2%, даволаниш мақсадида – 1,0%, доимий яшаш мақсадида – 0,8 %, хизмат юзасидан ва ишлаш мақсадида – 0,8%дан, ўқиш ва тижорат мақсадида – 0,6%дан ва бошқа мақсадларда – 6,4%.

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий сафар мақсади қариндошларни бориб кўриш – 54,8% (1,5 млн киши). Кейинги ўринда эса ишлаш мақсадида – 31,0% (889,2 минг киши), сайёҳлик мақсадида – 3,6% (102,6 минг киши), доимий яшаш 3,3%, хизмат юзасидан – 0,9%, транзит – 0,8%, ўқиш мақсадида – 0,6%, даволаниш – 0,3%, бошқа мақсадларда 4,7%ни ташкил этади.

2019 йил январь-март ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ёши бўйича тақсимланишидан кўриш мумкин, уларнинг 53,3% 31 – 55 ёшлилар, 31,2% 19 – 30 ёшлилар ва 11,3% 56 ёш ва ундан катталар ташкил этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда солиқ босими нақадар катта?

Ўзбекистонда валюта соҳасида амалга оширилган ислоҳотлардан илҳомланган иқтисодчи-эксперт Юлий Юсупов, бу сафар солиқ тизимини мутлақ қайта қуришни таклиф қилмоқда. ...

Россияда ўзбекистонлик талаба патент олмай кечки вақтда гипермаркетда сотувчи бўлиб ишлагани учун қўлга олинди

2019 йилнинг 2 май куни ОАВда Россия гидрометерология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Йўлдошевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.  ...

Хитойда бензин нархи яна кескин пасайтирилди

Хитой ҳукумати автомобил ёнилғисининг чакана нархини қаторасига иккинчи марта, 4 йил ичидаги максимал миқдорга пасайтирди. Бу ҳақда Кун.уз нашри ёзмоқда. Хитойнинг ривожланиш ...