Ўзбекистонда цемент импортига имтиёзлар бекор қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хомашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479 сонли қарорини қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат қурилиш материалларини ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш, бозорда тенг рақобат шароитларини яратиш, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этишни рағбатлантириш, илғор технологиялар жорий этиш, соҳага инвестициялар жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ҳамда ички ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиқиб қабул қилиниши мумкин.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси президентининг «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хомашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479 сонли қарори билан тасдиқланган 2020 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар рўйхати 1-банди (Цемент, шу жумладан, цемент клинкери) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши мумкин.

2020 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хомашё ва материаллар рўйхатида шу пайтгача бешта банд бор эди:

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

1.

Цемент, шу жумладан, цемент клинкери

2523

2.

Асбест

2524

4.

Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари

4403, 4404, 4406, 4407

5.

Кўмир

2701, 2702

 

Манба:Кун.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёда ўсимлик ёғининг танқислиги мавжуд

Жаҳон бозорида ўсимлик ёғининг тақчиллиги кучаймоқда. Бунга Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можаро сабаб бўлмоқда. Бу мамлакатлар ушбу маҳсулотнинг етказиб беришда жаҳон ...

Шўртанда умумий қиймати 3,6 миллиард ақш долларлик завод қурилмоқда

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилаётган «Uzbekistan GTL» заводида «ЕВРО-5» стандартлари асосидаги 1,5 миллион тоннадан ортиқ юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи ишлаб ...

Чиқинди қутиларини қаерларга ўрнатиш керак?

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича қуйидаги жойларда мажбурий тартибда чиқинди қутилари ўрнатилиши лозим: –    кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400