Ўзбекистонда уруш қатнашчиларига 7,5 миллион сўмдан пул мукофоти берилади

9 май муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади. Бош вазир Абдулла Арипов 24 апрелда ўтган селектор йиғилишида ҳокимларга топшириқ берган, деб ёзади  “Minbar”сайти.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Беҳзод Қобуловнинг маълум қилишича, хизмат бурчини ўташ чоғида вафот этган ҳарбийларнинг оилаларига Мудофаа вазирлиги 2 млн. сўмдан пул беради.

“Айни пайтда мамлакатимизда 878 нафар уруш қатнашчиси яшаяпти. Уларнинг ҳар бирига 7,5 миллион сўм нақд пул берилади. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига патронаж ҳамшира бириктирилади. Патронаж ҳамшира бириктирилганда уларнинг билими ва муомала маданиятига алоҳида эътибор бериш зарур. Патронажлар учун маҳаллий эмас, балки республика бюджетидан маблағ ажратамиз, шуни ҳисобга олинглар”, – деган бош вазир.

Уруш қатнашчиларига 2017 йилда 2 млн., 2018 йилда 5 млн. сўмдан мукофот берилган. Уруш қатнашчилари сони ўтган йили 1168 нафар эди, бу йил 878 нафар қолган.

Шунингдек, бош вазир йиғилишда Георгий лентасини кескин танқид қилган. “Facebook”да Ўзбекистон байроғи акс этган челленж уюштириш, унга таниқли эстрада хонандалари, спортчилар, сўз усталари, зиёлиларни жалб этиш топшириғи берилган.

Бош вазир топшириғига кўра миллий байроқ акс этган 100 минг нусхадан зиёд лента тарқатилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аҳолисининг тоза ичимлик сувидан 321 млрд сўм қарзи мавжуд

2018 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон бўйлаб аҳолининг тоза ичимлик сувидан қарзи 321 млрд сўмни ташкил этмоқда. Тошкент шаҳри бўйича бу кўрсаткич 27 млрд сўмни кўрсатади. ...

Ақш – бизнинг иттифоқчимиз !!!

Мухаммад Али  Дунёвий демократик муҳолифатчилар хақида гап кетганда, кўпчилик интернет нашрларида, бизни  Америкапарастлар, Америка малайлари, деган тамға билан сийлашганлар  ...

Шри-ланкада иқтисодий инқироз туфайли мактаблар ёпилди

Иқтисодий инқироз авжига чиққан Шри-Ланкада ёқилғи тақчиллиги туфайли барча мактаблар ёпилди. Ҳукумат “ёқилғи тақчиллиги ва транспорт муаммолари туфайли” давлат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400