Жиззахда қарздор МИБ ходимининг бошига тош билан урди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани фуқароси уйига қарзларини ундириш мақсадида келган МИБ ходимининг бошига тош билан урди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматига асосланиб «Дарё» ёзмоқда.

Бунга асосий сабаб – истеъмолчиларнинг тўлов маданиятига амал қилиш ўрнига МИБ ходими ҳаракатини билиб-билмай ёки атайин вазиятни кескинлаштириш, мушт ёки қаршилик билан ўз томонига оғдириб олишга уриниш ҳисобланади.

Аммо Бюронинг мазкур фаолиятида айрим фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти етишмаслиги оқибатида давлат инспекторлари ва давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатиш ҳолатлари учраб турибди.

Мисол учун, Бюронинг Зарбдор туман бўлими давлат инспектори Б.Аманқулов жорий йилнинг 15 март куни тумандаги «Тошкесган» ҚФЙ, Усмон Носир кўчасидаги 28-уйда истиқомат қилувчи З.Т.нинг хонадонига борганда, хонадон эгаси унга нисбатан фаол қаршилик кўрсатган.

Давлат инспектори фойдаланилган электр энергияси ва ичимлик сувидан бўлган қарздорлигини ундириш ҳамда ушбу қарздорлик юзасидан берилган «Талабнома» тўғрисида тушунча бераётганда З.Т.нинг уни ҳақоратлагани етмагандай, давлат инспекторининг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган ва унинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фискаль децентрализация сиёсий децентрализациядан кейин бошланиши керак

Кечаги Андижон ҳокими билан боғлиқ воқеа жуда кўп баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бироз эҳтиросларни босган ҳолда, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммони аниқлаш ва уни ...

“лўли” йигит ўзбекистон конституцион тузумини ағдаришда айбланди

Сурхондарё вилояти Денов шаҳар, “Қуёшли юрт” маҳалласи, Жаннатмакон кўчасида яшаган, миллати лўли (терговга оид ҳужжатларда шундай келтирилган) бўлган, 1987 йилда туғилган ...

Ўзбекистонда полиция тузиш пайти келдими?

Каттақўрғонда милиция ходими томонидан таҳқирланган аёл ҳодисаси ортидан Ўзбекистонда миллий полиция ташкил этиш зарурияти ҳақида гапирилмоқда. Маҳаллий матбуот хабарига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400