Биз Темурдан Ленин ясамаслигимиз керак

Дундар Алпнинг «Шарқнинг энг буюк ҳукмдори — Темур» романи усмонли туркчадан Тоҳир Қаҳҳор ва Собир Сайхон таржимасида чоп этилди. Ушбу китоб юзасидан ёзувчи, халқаро Чингиз Айтматов академияси академиги Нурали Қобул фикр билдирди.

– Бизнинг “Қирқ йилда қозон янги, эллик йилда эл янги, тўқсон йилда тил янги” деган ота сўзимиз бор. “Шарқнинг энг буюк ҳукмдори – Темур” асари 1902 йилда муаллиф томонидан яширин ҳолда ёзилган. Муаллиф ўз номини қўйса боши кетарди, Усмонли турк султонлари омон қолдирмасди. Муаллиф Темурга бўлган катта муҳаббати туфайли ўзига Дундар Алп тахаллусини танлаб ёзган, асл муаллиф кимлиги ҳалигача номаълум. Роман ўша давр Истанбул туркчасида ёзилган. Бир неча йиллар аввал Собир Сайхон ноёб китоб нусхасини эски китоб дўконидан топиб олган ва Тоҳир Қаҳҳор билан биргаликда таржима қилган. Роман воқеалари бироз реалликдан узоқроқ. Аммо биз учун Темур ҳақидаги ҳар қандай манба қадрли. Китобни ўқиб чиқдим ва тарихчи мутахассис сифатида айрим тарихий ҳақиқатлардан чекиниш ҳолатларини учратдим. Тарихий-бадиий асарларда 80-85 фоиз ҳолатларда муаллиф тўқималар, муболағалардан фойдаланиши мумкин, лекин тарихий ҳақиқатдан чекинмаган ҳолда. Асарда ана шу қоидаларга амал қилинмаган ўринлар бор. Мисол учун, Тўхтамиш Темурдан олти йил кейин ўлган. Асарда Тўхтамишнинг бошини кесиб Темурга келтиришади, бу бўлмаган воқеа. Қайта нашрда бу камчиликларни албатта тўғрилаш керак. Асар Темур шахсини яхши билган мутахассислар учун қўшимча маълумотлар беради, аммо оддий ўқувчини бироз чалғитиши мумкин.

 

Афсуски, биз темуршуносликни темирчиликка айлантириб қўйдик. Биз Темурдан Ленин ясамаслигимиз керак. Йўқ нарсани ҳам ёпиштиравериш Амир Темур обрўсини тушириб қўяди, бор нарсаларни ҳақиқатдан чекинмасдан ёзиш керак. Шу боис дунёда биринчи бўлиб роман ёзган инсон Сервантес айтади: “Қаллоб тарихчиларни сохта пул ясовчилардек қатл этиш керак” деб. Испания тарихида фақат сохта пул ясовчиларгина ўлимга ҳукм қилинган. Шу боис тарихни тўғри ёзиш керак. Тарих буюртма билан, ҳавас билан ёзилмайди, тарих тарихлигича ёзилади. Темур ҳақида қон билан, иймон билан ёзилади. Ўз тарихидан юз ўгирган қавм ва миллатлар номард ҳисобланади. Агар биз тарихий ҳақиқатни бузсак ота-боболаримизнинг номига чизиқ тортган бўламиз.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шерзод қудратхўжаев: мўъжизалар остидаги… оғир меҳнат

Яқинда Хитой ва Корея сафаридан қайтдим. Кўп таассуротлар билан қайтдим: завқландим, кузатдим, ўргандим. Бу халқлар, уларнинг яшаши, давлатларнинг гуркираб ривожланишини ...

Лондон олий таълим олиш ва талабалар учун энг яхши шаҳар деб топилди

QS (Quacquarelli Symonds) томонидан халқаро олий таълим бўйича эълон қилинган маълумотларда ўтган сафар Монтреал ва Париж биринчи ўринга қўйилган эди. (more…)

Дима қаюмнинг машҳур кутубхонаси яна бузилишга тушди

Риштонлик Дилшод Болтабоев (Дима Қаюм)нинг хайрия билан қурган «Халқ кутубхонаси» яна бузилишга тушди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. «МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400