Ўзбекистон Тожикистонга трактор етказиб беради

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Тожикистоннинг «Наусельмаш» ЁАЖ жамияти бошқаруви раиси билан учрашди. Бу ҳақда Sputnik ёзмоқда.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувда корхоналар ўртасида ҳамкорлик, дўстона алоқаларни йўлга қўйиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Хабарда қайд этилишича, учрашув якунида томонлар дастлабки келишувга эришган. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган 100 дона чопиқ трактори, 100 дона трактор тиркамаси ва 10 дона пахта териш машиналарини Тожикистон Республикасига етказиб беришга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг FSM Traktor компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақида хабар қилинган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

Ўзбекистонда пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга бепул 50 бош парранда берилади

Ўзбекистон вилоятларида пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга 50 бошдан 90 кунлик парранда ва тут кўчатларини шартнома асосида бепул етказиб берилади. Бу ҳақда ...

Пахта теримидан даромад қилиш мумкинми?

Пахта йиғим-терими қишлоқ хўжалигидаги энг бошоғриқ масала. Чунки ҳосил ҳалиям бизда классик усулда, қўлда терилади. Пахта териш машиналари далада номигагина кўриниш беради, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400