Қидирувдаги депутат милицияга ўз оёғи билан келди. У одам ўлдиришга ҳаракат қилганликда гумонланмоқда

Қирғизистон Республикасининг Тўқмоқ шаҳрида одам ўлдиришга ҳаракат қилганликда гумонланиб, қочиб юрган маҳаллий кенгашнинг депутати (ҚСДП) Тинай Жансейитов милицияга ўзи келган. Бу ҳақда Чуй вилояти ички ишлар бошқармалигдан маълум қилишди.

2018-йилнинг 26-августида Жансейитов 36 ёшдаги ҳамқишлоғига пичоқ санчиб, воқеа жойидан қочади. Жабрланувчи операция қилинади. У шикоят қилишдан воз кечади. Бироқ милиция ушбу факт бўйича жиноят ишини очиб, депутатга қидирув эълон қилган.

Тинай Жансейитов милицияга 25-апрель куни соат 18:30да ўзи келган. Унга “одам ўлдиришга ҳаракат қилиш” моддаси билан айб эълон қилинди. Ҳозирда Исиқ-Ота РИИБнинг вақтинчалик ҳибсхонасига киргизилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидордар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

«Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. ...

Фоҳишаликка юборилаётган аёллар самарқанд халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармасининг берган маълумотига ...

Ўзбекистонлик ишсиз фуқаро санкт-петербургда ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирди

Санкт-Петербург полицияси ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирган 43 яшар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Ҳодиса 6 сентябрь куни Большой Пушкарский кўчасидаги ...