БААдан Бухорога 5 050 000 сўм миқдорида ноқонуний товар олиб киришга уринган фуқародан божхона тўловлари ундирилди

Бирлашган Араб амирлигининг “UMAR M.D” (FZE) корхонасидан ўз юк машинасида ҳужжатларда кўрсатилмаган 5 050 000 сўмни ташкил этувчи автомобиль эҳтиёж қисмларини Бухоро вилоятига олиб кираётган фуқаро Баҳодир Раҳмонов (исми-шарифи ўзгартирилган) божхона ходимлари томонидан аниқланди ҳамда ундан божхона тўловлари ундирилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Бухоро ташқи иқтисодий фаолият божхона постида  фуқаро Баҳодир Раҳмонов томонидан содир этилган қоидабузарлик аниқланган. Бирлашган Араб амирлигининг “UMAR M.D” (FZE) корхонасидан ўз юк машинасида умумий фактура қиймати 3637,22 АҚШ долларига тенг, вазни 17986 килограммдан иборат автомобиль эҳтиёт қисмлари расмийлаштирилаётганда уларнинг ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча эканлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Хориждан келтирилаётган юклар белгиланган тартибда қайтадан божхона кўригидан ўтказилган. Натижада, юклар орасида божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 5 050 000 сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмлари яширилгани маълум бўлган.

Божхона кўриги қайта ўтказилаётган жараёнда “Қизил йўлак”ка йўналтирилган мазкур товарлар меъёридан ортиқча эканлиги ўз тасдиғини топди. Ортиқча товарларни яширишга уринган фуқародан божхона тўловлари ундирилди,-деди матбуот хизмати раҳбари Дурдона Қаюмова.

Эслатма: Божхонада қоидабузарлик содир этган ва божхона тўловидан қочиб, товарнинг маълум бир қисмини яширишга уриниш – божхона юк декларациясида товарларни тўлалигича кўрсатмаган ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нима учун криптовалюталар учун электр энергиясига мутаносиб ҳақ тўлаш керак?

Ўзбекистонда криптовалюталар ишлаб чиқарувчилари учун электр энергияси истеъмоли бўйича тегишли нарх-наволар белгиланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ...

Қозоғистон қирғизистонда бӯлиб ӯтажак президент сайловига кузатувчи юборишдан воз кечди

Қозоғистон Қирғизистонда бӯлиб ӯтажак президент сайловига кузатувчи юборишдан воз кечди, дея хабар қилади “The Qazaq Times". (more…)

Истанбулдан москвага келган ўзбекистонлик саккиз аёл россияга киритилмади

Москванинг Домодедово аэропортига Туркиядан учиб келган ўзбекистонлик саккиз аёл Россияга киритилмади. Икки кундан буён аэропорт Чегара хизмати ҳибсхонасида ушлаб турилган ...