Петербургга Ўзбекистондан олиб келинган 20 тонна редиска ва карам киритилмади

Петербургда Ўзбекистондан катта миқдордаги янги сабзавот маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди. Бу ҳақда 26 апрель куни Россельхознадзорнинг Петербург, Ленинград ва Псков областлари бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Сабзавотлар Шушари қишлоғидаги вақтинчалик сақлаш омборхонасига жойлаштирилган. Тақиқ сабзавотларда маркировка ва маҳсулот номи йўқ бўлганлиги сабабли қўйилган.

Қайд этилишича, шунинг учун Петербургга қарийб 21 тонна оқ бошли карам, гулкарам ва редискани олиб кириш тақиқланган.

Бундан олдин, Ўзбекистондан Россияга қўл юкида мева-сабзавотлар олиб киришга рухсат берилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокуратура: “шаршара” колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкентдаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан 69,6 кило эшак гўшти олиб келинганини расман таcдиқлади. Прокуратурага кўра, эшак гўшти колбаса ...

Ваъдаларга ишониб келган тадбиркор нега ўзбекистондан қочди?

Ички ишлар органларининг ваъдасига ишониб Туркиядан Навоийга қайтган тадбиркор Уйғун Саидов яна Ўзбекистонни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Унинг айтишича, Навоий вилоятига ...

Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?

  Ушбу мавзуда қоғоз қоралашга биргина нарса сабаб бўлди. У ҳам бўлса яқинда ташкил этилган «O‘zbekiston24» телерадиоканалида “Аҳмадбой” иши бўйича Жиноят ишлари бўйича ...