Самарқанд вилоят ҳокими қабулига кираётган тадбиркорлар Савдо-саноат палатаси аъзолигига мажбурланмоқдалар

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ҳар ҳафтанинг жума курлари Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасидаги қабулига кираётган тадбиркорларнинг палата аъзолигига мажбурланаётганлиги иддао қилинди.

Ушбу ҳолатни текшириш мақсадида жорий йилнинг 24 апрель куни тадбиркор сифатида Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғига мурожаат этдик. «Палатага аьзо бўлиш ихтиёрий, лекин ҳоким қабулига биринчи навбатда палата аьзолари чақирилади. Аъзо бўлмаган тадбиркорларни қабулга чақирмаслигимиз ҳам мумкин. Биз биринчи навбатда ўз аъзоларимизга хизмат кўрсатамиз. Ўтган ҳафта 19 апрель кунги ҳоким қабулига киритилган 40 тадбиркорнинг ҳаммаси палатага аьзо бўлди» – деб фикр билдирди палатанинг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Юлдашев. Қабулдаги 40 тадбиркорнинг ҳаммаси палатага аъзо бўлганлигининг ўзи унинг «мажбурий-ихтиёрий» тарзда амалга оширилганлигини тасдиқлайди.

Савдо-саноат палатаси вакилларининг палатага аъзо бўлаётган тадбиркорлардан ташкилот низомида кўрсатилган минимал тўловлардан кўпроқ маблағ тулаттиришлари оддий ҳолга айланганлигини алоҳида айтиб ўтиш зарур. Хусусан, микрофирмалар учун палата аъзолик бадали энг кам иш ҳақининг 6 баравари (1,2млн. сум)дан бошланса ҳам, аксарият тадбиркорлар энг кам иш ҳақининг 10 баравари (2,0млн сум)дан ортиқ маблағ тўлаб аъзо бўлишган.

Самарқанд вилоят ҳокими қабулига кираётган тадбиркорларнинг савдо-саноат палатасига аъзолиги ёки аъзо эмаслиги бўйича ажратмасликни сўраб Эркинжон Турдимовга мурожаат этамиз. Ҳокимнинг тадбиркорларга яратаётган енгилликларидан кимдир ўз манфаати йўлида фойдаланишига йўл қўймаслик керак.

 

Мирзо Субханов

Манба:subkhonov.blogspot.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андрей кубатин тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилди

26 сентябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик истеъдодли ёш олим, туркология мутахассиси, 2017 йили давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган Андрей Кубатиннинг иши Тошкент ...

Москвадаги “вагон уйлар” да ёниб кетганлар кимлар?

6 ноябрь куни эрталаб ёнғин содир бўлган Москва шимолидаги "Москва - Бутырская Товарная" станцияси яқинида жойлашган Складочная кўчасига борганимизда, қурилиш ёнига ...

“мен – онаман, бош прокурор жаноблари!”

Бундан бир мунча муддат аввал биз “Ғайриқонуний муносабатлар ва қийноқлар”га оид мавзудаги “ЖАМШИД СУЛТОНОВ ИШИ”  сарлавҳали мақолани ёйинлагандик. Мақолада қуйидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400