«Milliy» телеканалида диний-тарихий мавзудаги иккита телесериал намойиш этилмайдиган бўлди

Муборак Рамазон ойида «Бани Ҳошимдан чиққан ой» ва «Умар ибн Ҳаттоб» телесериалларининг  такрорий намойишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита «мақсадга мувофиқ эмас», деб топди. Ижтимоий тармоқларда қўмитанинг бу ҳақдаги хати нусхаси тарқалди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри ёзмоқда.

«Milliy» телеканалининг мурожаатига жавоб берар экан, қўмита расининг ўринбосари Н.Абулҳасан  буни «…замон жиҳатдан эскиргани, аҳолининг кўпчилик қисми томонидан кўриб бўлингани» билан изоҳлайди. Шунингдек, телеканалга «… ички имкониятидан фойдаланган ҳолда ўз диний-маърифий дастурларини ишлаб чиқишни тавсия» қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Бани Ҳошимдан чиққан ой» ва «Умар ибн Ҳаттоб» телесериаллари диний-тарихий мавзуда бўлиб, ўтган йили «Sevimli» ва «Milliy» телеканалларида намойиш этилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ҳурматли ва қимматли ватандошлар! Сизларни азалдан мусулмон аҳлининг тинчлик, бирлик, бирдамлик, меҳр-оқибат ва ўзаро ёрдам каби абадий инсоний қадриятларини янада ...

Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф ...

Чет эл фуқаролари ҳам ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудида ҳар бир инсонга вафот этганидан кейин уни дафн этиш учун жойнинг текин берилиши кафолатланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400