Гитлер Аргентинага қочганмиди? ФҚБ маълумотларни очиқлади

АҚШ Федерал қидирув бюроси 1945 йили Берлин қулаганидан сўнг Адольф Гитлер Аргентинага қочиб кетгани ҳақидаги ҳужжатларни очиқлади. Ушбу маълумотларни ФҚБ га ходимларидан бири тақдим этганди.

Ушбу ходимнинг қўлига тушган маълумотларга кўра, Гитлер ҳақиқатан ҳам Лотин Америкасига сув ости кемасида қочиб борган ва Анд тоғлари жанубидаги ранчодан бошпана топган. Унинг яширинишида аргентиналик олти нафар юқори мансабли шахс кўмаклашган. Фюрер танилиб қолмаслик учун мўйловини олиб ташлаган, аммо боши касалдан чиқмаган.

Гитлердан ташқари, шу тақдим этилган ҳужжатда Учинчи рейхнинг яна 50 нафар қочиб кетишга улгурган аъзоси ҳақида маълумот бор. Энг қизиғи, улар Берлин таслим бўлганидан кейин икки ҳафта ўтиб қочишган. Эслатиб ўтамиз, расмий манбаларга кўра, Гитлер 1945 йилнинг 30 апрель куни ўз жонига қасд қилган.

Гитлернинг «қочиши» ҳақидаги илк ҳисобот 1945 йилнинг 21 сентябрида пайдо бўлганди. Бироқ ундаги маълумотларни етарли эмас деб ҳисоблаган ФҚБ директори Эдгар Гувер қидирув ишларини тўхтатишни буюрганди.

Инглиз тарихчилари ҳам нацистлар Германияси доҳийси интиқомдан қутулиб қолган деган фикрда. Улар келтирган далилларга кўра, Гитлер 1947 йилнинг июнидан 1955 йилнинг октябрига қадар Иналько (Аргентина) даги қаттиқ қўриқланадиган қўрғонда яшаган ва 1962 йилнинг 13 февраль куни вафот этган.


Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Остона ҳадлаб ўтган дўстум. ўзбеклар етакчиси қайтганидан сўнг афғонистонда қандай воқеалар юз бериши мумкин?

Ўзбек генерали, Афғонистоннинг вице-президенти Абдул Рашид Дўстум 14 ойлик танаффусдан сўнг Қобулга қайтди. У чартер рейс билан украиналикларнинг «Капитан Роман Власов» ...

Фаластин ташқи ишлар вазири тошкентга келади

Фаластин Давлати Ташқи ишлар вазири Риад ал-Малкий ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2016 йил 2018-йилнинг  1-август куни Тошкент шаҳрига Фаластин Давлати ...

​​ ўзбекистон «интернети эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторига кирди

Freedom House ноҳукумат ташкилоти анъанавий «Интернетдаги эркинлик» тадқиқоти натижаларини эълон. «Интернетдаги эркинлик» рейтинги дунёнинг 65 мамлакатида экспертлар ўртасида ...