Зангиотадаги манзил колониядан подполковникнинг жасади топилди

Ички ишлар вазирлигига қарашли Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган жазони ижро қилиш манзил колонияси жиноят қидирув тезкор бўлими подполковниги бўлган А.А ўзини арқон билан осгани айтилмоқда.

Бу борада ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ. Бу воқеа ортидан Прокуратура томонидан ИИВ ички хавфсизлик инспекцияси билан ҳамкорликда дастлабки тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манбанинг айтишича, Зангиотадаги манзил колонияларидан бирида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлардан бири назоратчи билан «келишган» ҳолда кўчага чиқиб кетган ва айни пайтда бунинг ортидан ҳам текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бу борада Бош Прокуратура ва ИИВ томонидан расмий маълумот тайёрлаётгани ҳамда яқин вақт оралиғида расман маълум қилиниши айтилди.

Хорижий ОАВ орқали биринчилардан бўлиб берилган маълумотга кўра, подполковник ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.

Бу борада тез фурсатда аниқ ва батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Манба: “7news.uz”

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўнлаб имом-хатиб вазифасидан бўшатилди

Тожикистонда ўнлаб жомеъ масжидларининг имом-хатиблари мамлакат Дин қўмитаси ҳамда Уламолар кенгаши вакиллари томонидан олинган имтиҳонлардан ўта олмагани учун вазифасидан ...

Уйсиз қолган шифокор аёл

Косон туман Қуйи Оброн қишлоғида уйма-уй уй қидириб ижарада яшаётган  Бойназарова Анора Худойқуловна 1961-йилда туғилган. Анора опа 1981-йилда Тошкент тиббиёт институтини ...

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1 млн 350 минг сўмга яқин экани маълум қилинди

14 декабрь куни ХПКда бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистонда ўртача ойлик даромад қанча эканига ойдинлик киритилди. Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегаловга кўра, шу ...