Россияда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидордар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

«Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. касалхонада вафот этди. Бу ҳақда “UzNews.uz” сайти ёзмоқда.

29 апрель куни Тула вилоятининг Узловая шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак киши ўзбекистонлик кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан кўп маротаба зарба берган. Жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли касалхонада ҳаётдан кўз юмди, дейилади Россиянинг Тула вилояти бўйича тергов қўмитасининг хабарида.

 

Ҳозирги вақтда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишлашни давом эттирмоқда. Тергов бўлими терговчилари тергов бошқармаси терговчи-криминалистлари билан ҳамкорликда фожиа жойида иш олиб боришмоқда“, – дея қайд этилган хабарда.

 

Мазкур жиноятни содир этганликда айбланаётган 34 ёшли эркак қўлга олинган. Ҳозирда у тергов ҳаракатларини ўтказиш учун тергов бўлимига олиб борилган.

 

Текширув давомида дўкон ходимлари қотилликни шу эркак содир этганлигини тасдиқлашган. Жиноий иш тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Умида бердиалиеванинг ноласи барчамизнинг ноламиздир

Ўтган чорак аср давомида Ўзбекистондаги жами ташкилоту муассасалар, жумладан, жойлардаги ҳокимият, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, суд, прокуратура идоралари ўз ...

Ўзбекистонда “muslim тv” интернет телеканали иш бошлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойида "Muslim ТV" интернет телеканали йўлга қўйилди. Бу ҳақда диний идора матбуот хизмати хабар берди. (more…)

«олтин водий»  қайта  тикланади

(“Олтин Водий” талон-тарож этилмоқда” ва “Байрамлари топталган,   қувончлари яксон этилган юрт” номли  мақолаларнинг давоми ) Мазкур мақолалардан айрим сатрлар: “Олтин водий” ...