Ўзбекистонлик таксичи Москвада таниқли гимнастикачига ҳужум қилди

Москвада ўзбекистонлик таксичи бадиий гимнастика бўйича Россия спорт устасини зўрлашга уринди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 27 апрелга ўтар тунда такси ҳайдовчиси спортчига нисбатан жинсий характердаги ҳаракатларни амалга оширишга ҳаракат қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари гумонланувчини қўлга олишди.

Қиз автомобилни ўз вақтида тарк этишга улгургани учун жабрланмаган. Бироқ у салонда сумкасини қолдирган, ҳайдовчи уни ўзи билан олиб кетишга қарор қилиб, 30 минг рубллик ўғирликни содир этган.

Эркак кишига «зўрлашга суиқасд қилиш» ва «ўғирлик» моддалари бўйича айблов қўйилди.

Қайд этилишича, қиз BostonCup халқаро мусобақасининг мутлақ чемпиони, Россия жамоавий биринчилиги совриндори ҳисобланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон ва ўзбекистон таълим тизимида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эрик Ўтембоев билан учрашувдан кейин Ўзбекистондаги олий ...

Амал курсиси ҳар қандай одамни ўзгартиради

Водий халқини ширинсухан, хушмуомала, аскияга уста одамлар, деб биламан. Бошқалар ҳам шундай ўйласа керак. Ҳар ҳолда, довон ошиб келганлар орасидан қўполларини учратмадим ...

Санкт-петербургда портлаш: гумонланувчи яна ‘марказий осиёлик’ми?

Тергов қўмитаси "Перекрёсток" дўконидаги видеокузатув ускунаси портлашни ташкиллаштирганликда гумонланаётган йигит тасвирини аниқлади. (more…)