Тошкент – Андижон пуллик автомобиль йўли қурилади

Тошкент – Андижон пуллик автомобиль йўли қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига таяниб “Кун.уз” маълум қилди.

Йўл қурилиши 2019 йилда ишлаб чиқилиши лозим бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари рўйхатидан жой олган. Лойиҳа қиймати ҳозирги пайтда аниқланмоқда.

Бунда 2019 йил июнь ойида Жаҳон банки билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш, 2020 йил январь – ДХШ лойиҳаси бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, 2020 йил март – қизиқишни билдириш таклифларини эълон қилиш, 2020 йил апрель – лойиҳа концепциясини маъқуллаш, 2020 йил июнь – дастлабки малакани саралаш босқичида иштирок этиш сўровини эълон қилиш, 2020 йил сентябрь – иштирокчиларни баҳолаш ҳамда саралаш, 2020 йил сентябрь – таклифлар сўровини эълон қилиш, 2020 йил декабрида тендер ғолибини эълон қилиш, битимни имзолаш режалаштирилмоқда.

Қурилиш ишлари 2021 йил август ойида бошланиши мўлжалланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сельфи туфайли ўнлаб инсонлар ҳалок бўлмоқда

Жаҳон мамлакатларида селфи туфайли халок бўлганлар сони. Франциянинг Лион шаҳрида селфига тушиш мақсадида баланд кранга чиқмоқчи бўлган аёл баландликдан қулаб тушиб ҳалок ...

Андижон ииб шаҳрихондаги ҳодиса тафсилотларини маълум қилди

Андижон вилоят ИИБ Шаҳрихонда ўғирликда гумон қилинган аёлнинг оломон қўлидан қочиб, анҳорга тушиб кетгани юзасидан изоҳ берди. Андижон вилояти ИИБ Шаҳрихон туманидаги ...

Ёт элларда захмас, кулбачангда дилбандингни қуч, элим!

Сен ҳам дунё кенгликларига мардикормас, сайёҳ каби эмин-эркин уч, элим! Ёт элларда захмас, ўз кулбангда дилбандингни қуч, элим! Қўйнингдаги ёнғоқлар ҳамон чирик, пуч элим! ...