Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»и ҳақида

Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»ини кўриб, бир-икки фикр айтишни жоиз деб билдик.

Кимга қанақа билмадиг-у, лекин жуда хунук ва ёввойи йўл билан тадбиркорнинг пўстаги қоқилган. Бу биринчидан. Асосий масала – суд қарорисиз мулкнинг бузилиши қолиб, «эркак» бўлсанг…» бўлиб кетибди. Бу вазн тоифасидаги тенг рақиблар жанги эмас.

Иккинчидан, ҳокимнинг хатти-ҳаракатлари яна ва яна Ўзбекистонга мустақил суд ҳокимияти кераклигини кўрсатаяпти. Прокуратура ва ижро органлари айтганини эмас, балки қонун номи билан ишлайдиган чинакам мустақил суд ҳокимияти бўлмас экан, кунимиз, тақдиримиз мана шунақа қўпол, циник раҳбарларга қолаверади. Адлия вазирлиги яқинда ёзғирганидек, суд тартибида ҳал қилиниши керак эди, аслида.

Учинчидан, бу Ўзбекистон тарихидаги яна бир муҳим прецедент. Ҳокимлар эркин ва демократик сайловларда халқ томонидан сайланмас экан, халқ билан, тадбиркор билан (солиқ тўловчи) билан гаплашишни билмайдиган раҳбарлар ҳокимиятга келаверади.

Тўртинчидан, Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган инвестор учун аниқ-равшан сигнал бу: Ўзбекистонда бизнес қилмоқчимисан, по умолчанию айбдорлигингни бил. Инвесторларни журналистлар эмас, балки мана шунақа «холис, адолатли дебатлар» чўчитади, ва чўчитди ҳам.

Бешинчидан, мустақил Ўзбекистоннинг 28 йиллик тарихи бизни битта аччиқ ҳақиқатга ўргатди. Ҳар қандай тадбиркорни, ким бўлишидан қатъи назар, ўнлаб моддаларда айблаб, жавобгарликка тортиш мумкин. Бунинг учун қаердадир «хоҳиш» бўлса, бас. Агар хоҳланилса, Артелгаям, Акфагаям «қаҳрамон» тадбиркорга илгари сурил(аёт)ган айбловларни тўлиқ қўллаш мумкин. Вақт олий ҳакам.


Манба:@davletovuz канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналист бобомурод абдуллаев иши бўйича тошкент шаҳар судидан ҳангомалар

“Қуруқсан,  дедингиз?! Йўқ, Сиз жудаям ҳўлсиз!” Шундай қилиб азизларим, бу ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз?! Ҳаммамиз ҳам қачонлардир бўлсада кузатганмиз: Энг яқин дўстлар ҳам ...

Шавкат мирзиёев чиқинди пулини ҳам миб ундириши кераклигини августда айтганди. 1 январдан энди шундай бўлади

Августда ўтказилган йиғилишларнинг бирида Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни аҳолидан томонидан тўланишини таъминлашни ...

Энди ўзбекистонда маҳкумларга ҳам пенсия берилади

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинланади. Сенат 21-ялпи мажлисида сенаторлар шу ҳақдаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400