Савол кўндаланг қўйилади: Ҳокимият “дахлсиз объект”ми?

[…] Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, унинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришни мен ўзим учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб ҳисоблайман.

Шавкат Мирзиёев. (2016 йил 14 декабрь)

Бугун, галдаги иш режаларимга кўра, Пастдарғом туман ҳокимиятига бордим. Ҳокимликнинг муҳташам биносига кириш дарвозаси замонавий қулф билан ёпиб қўйилибди. Яхшиям, “Туман ҳокими қабулхонаси” деган кўрсаткич белгига кўзим тушиб қолди. (Бўлмаса роса хуноб бўларканман.) Чор-атрофи қарийб 4-5 метр келадиган панжаралар бўйлаб, махсус турникетли хонага яқинлашдим. Тўрт-беш аёл ҳамда ёш гўдакларнинг ғамгин нигоҳи эътиборимни тортди.

– Ҳа, опалар, нима муаммоларингиз бор дедим, атрофга кўз ташлаб. Жавоб бўлмагач, хонага кирдим. Икки нафар ички ишлар ходими турникет олдида йўлимни тўсди.

– Ҳужжатингиз. Нима масалада келдингиз?

– Мухбирман. Мен туман хокимлиги расмийлари билан учрашишим керак. Бир икки масалаларда саволларим бор.

– Айнан ким? Хоким бўлса, у киши йўқ!

– Мана ҳужжатим. Дафтарингизга қайд қилинг ва мени ичкарига киритинг!

– Ҳозир, бир мутахассис олдингизга тушади…

Ҳайрон қолдим, ҳатто вилоят ҳокимлиги биносига ҳам ҳужжатингизни кўрсатиб, бемалол кираверасиз…

Ташқаридаги аёлларга юзландим.

– Опалар, мен мухбирман. Балки, сизларга ёрдамим тегиб қолар.

– Бизнинг дардимиз оғир ака, дейди шу туманнинг Гўзалкент маҳалласидаги 4-уйда истиқомат қилувчи Зулхумор Чўлиева ва Шаҳло Шодиева.

Фото:Умид СОРИЕВ, ”Халқ сўзи”

– Туман ҳокими Шунқор Фармонович яшаётган уйимизни “аварийний” дея, бизни кўчага ҳайдаяпти. Имкони борлар чиқиб кетди. 20 та хўжалик яшайди. “Қаерда яшайлик” десак, “Билмайман, квартирада туринглар” деяпти. Биз мана бу гўдакларимиз билан зорланиб қаерга борамиз… Квартирага пулни қаердан топамиз. Ўзим касалман, турмуш ўртоғим Хуршид Бозоров ёлланма мардикорчилик билан шуғулланади, дея қўшимча қилади Зулхумор Чўлиева. Ўзи зўрға кун кечирсак…

…“Фуқаролар қабулхонаси”. Оққушдек бино. Ичкарида Мазмуна Маркаева исмли мутахассис.

– Сиз фуқаролар кириб-чиқишини назорат қиларкансиз, шундайми?

– Шундай, бу тартибни ҳокимимиз Шунқор Фармонович жорий қилган. Биз оддий ижрочимиз холос…

Мақола сарлавҳасини менга Пастдарғом туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Обид Облақулов топиб берди. Нега дейсизми? Чунки, ҳокимият “режимный объект” экан. Саволга тутаман: – Кечирасизу биринчи марта эшитишим ҳокимият “режимный объект” эканлигини?

Фото:Умид СОРИЕВ, ”Халқ сўзи”

– Шунақа ака, истаган одам кириб чиқаверадиган жой эмас, бу идора.

– Масалан, кеча бири “махсус” идораданман дея, ҳужжат кўрсатиб кириб кетибди. Кейин аниқласак, бу одам, бу “жой”да ишламас экан…

Қотиб қолдим. Икки кўзим, тинмай гоҳ тоғдан, гоҳ боғдан келаётган туман ҳокимининг ташкилий назорат бўлими раҳбарининг алақ-жалақ гапларида эди…

Савол туғилади: Туман хокими, тумандаги биринчи расмий шахс бўлса, қолаверса, биринчи сектор раҳбари. Бу ҳам етмагандек, ҳокимият биносини баланд панжаралар билан иҳоталаб олган бўлса? Одамлар кимга арзу додини айтсин? Мутасаддилар бу ҳолатга нима деркан?

Умид СОРИЕВ, ”Халқ сўзи”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғона вилоятининг қува туманидан бомба топилди

Фарғона вилоятининг Қува туманида кутилмаган ҳолат кузатилди. Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00ларда «Турк» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Абдуқодир» ...

“тошкентда нон ва сомса сотиб олишга чўчиб қолдим”

- Кечаги "Ахборот"ни кўрдингизми? Бугун аксар ўзбекистонликларнинг қариндоши, таниш-билиши суҳбатлари ана шу саволдан бошланди. (more…)

Тайлоқ туман ииб инспектори 60 минг пора билан қўлга тушди

15.05.2019 йил соат 12:40 ларда Тайлоқ туман ИИБ ҲПБ ИИО профилактика катта инспектори А.С. 420-сонли милиция таянч пунктидаги хизмат хонасида фуқаро Н.М.дан туман ҳокимининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400