Ўзбекистонда яна бир янги вазирлик ташкил этилади

Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида масъул вазирлик ташкил этилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида биринчи чоракда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи вақтида маълум қилди, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.

”Ижтимоий соҳадаги узоқ вақтдан бери ҳаммамизни қийнаб келган бир муаммо яъни Ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида масъул вазирлик ташкил этиш масаласи ҳам 2019 йил Давлат дастурига киритилган.

Мазкур масала бўйича Депутатлар ва Сенаторларимиз ҳам тавсияларини берганлар. Бош вазиримизнинг мазкур масала юзасидан аниқ топшириқлари чиқди. Албатта қисқа муддатларда мазкур топшириқ бажарилади”, дея гапириб ўтган Абдуҳакимов.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент мирзиёев алишер усмоновни орден билан мукофотлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  фармони билан USM Holding раҳбари Алишер Усмонов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.Бу ҳақда Газета.uz хабар берди. Ўзбекистон ...

Гулнора каримова сиёсий ӯйин қурбони

ГУЛНОРА КАРИМОВА  "Бирдамлик" Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  -- Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз ...

Абдурасул ваҳабов ўз хоҳишига кўра вазифасидан кетди

Kun.uz мухбирига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ўз хоҳишига кўра вазифасидан кетди.  Togri.uzнинг ёзишича, Ҳокимият вакиллари бугундан бошлаб ...