Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди

Эътибор берсангиз, ўрис тилини қайта кучга келтирмоқчи бўлганлар сони аввал учта эди, ортидан яна йигирматаси чиқди. Уларнинг ич-ичларида ўриспараст экани аниқ, лекин ташаббус ўзларидан чиққанига шубҳа бор. Агар тепароқдан имдод бўлмаса, ўзлари юрак ботиниб саза чиқаролмаган бўларди. Аёнки, бу – УЮШТИРИЛГАН  ташаббус. Ортида кимлар турганини фақат гумон қилиш мумкин. “Ташаббус” ортидан расмийроқ жавоб чиқиши билан уларни аниқ-таниқ билиб оламиз.

Сиёсатда бегоналарга қуллуқ қилиш айб саналмайди. Лекин бу – қуллиқ қилиш дегани эмас. Ўзбекона ғурури бор одам ҳеч қачон аслини унутган учта ёки йигирма учта одамнинг қутқусига учмайди. Майли, бунақалар мингта,  ўн мингта, борингки, юз минггта ҳам бўлсин. Ўзбекистон – катта эл. Одамларнинг кўнгли кенг, айрим юртдошларнинг бегонапараст эканини юзларига солмаслиги ҳам мумкин. Лекин иркит услубларда тўқилган сохта ташаббусларни яқин ёки узоқ келажакда недир сиёсий ўйинлар учун дастак этишни мўлжал қилаётган арбоблар (агар орамизда миллат юзига оёқ қўйишдан чўчимайдиган шундай кимсалар топилса) қаттиқ янглишади.

Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди.  Кимларгадир шунчаки ивирсиқ ва сассиз оломон бўлиб кўринаётган одамлар бир-икки кунда ориятли халққа айланиб, ўзбек тилининг баланд оҳангларини намойиш этиши ҳам мумкин.


Мурод Муҳаммад Дўст

Манба:Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тил бор экан, миллат – барҳаёт

21октябрь – Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинган кун ТИЛ БОР ЭКАН, МИЛЛАТ – БАРҲАЁТ Фото:Uzbekistonovozi.uz Она тилимиз – ўзбек тилига 1989 ...

Меҳмонлар дивизияси ёхуд бир кеча минг кеча эмас

Фото: «Tafsilot.uz» Шаҳарда яшасанг зўр-да, сира зерикмайсан. Гап кинотеатр, музейларнинг мавжудлигида эмас, йўқ. Уйингда ҳам зерикмайсан. Уйинг гавжум бўлгач, қаёқдан ҳам ...

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...