Нью-Йоркдаги ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик уч яшар бола ҳалок бўлди

Нью-Йоркнинг Бруклин қисмида 2 май куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўзбекистонлик уч яшар бола — Э.Ш. ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «Дарё» хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллигидан маълум қилишларича, Э.Ш. АҚШга грин-картага эга бўлган ота-онаси билан бирга келган эди.

«Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ЙТҲда ҳалок бўлган боланинг ота-онаси ва яқинларига ҳамдардлик билдиради», — дейилади вазирлик ахборотида.

ТИВнинг қайд этишича, АҚШнинг 34 та штати (Айдаҳо, Айова, Аляска, Аризона, Вайоминг, Вашингтон, Вермонт, Виржиния ороллари, Висконсин, Гавайи, Иллинойс, Индиана, Калифорния, Канзас, Коннектикут, Массачусетс, Миннесота, Миссури, Мичиган, Монтана, Мэн, Небраска, Невада, Нью-Гэмпшир, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Нью-Мексико, Огайо, Орегон, Пенсильвания, Род-Айленд, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Юта), шунингдек, Мексика, Марказий ва Жанубий Америкада бўлган ўзбекистонликлар зарурат туғилганда +1- 212 230-1341, 754-7403, 838-9812 телефон рақамлари ёки info@uzbekconsulny.orgэлектрон почта манзили орқали Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳон тарихида энг кам миқдордаги пора ўзбекистонда олинган!

Навоий вилояти Учқудуқ шаҳар ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи вазифасида ишлаган Ифтихор Авазов 100 минг сўм пулни пора сифатида талаб қилиб, 20 минг сўм олаётганда қўлга ...

М. шакур: балогардон фақат ўқитувчими? катталарчи?

Биринчи қисм. БУЗУҚХОНА Деновда бир нечта “бузуқхоналар” бор. Улар доим бўлганлиги бир масала, аммо, бу жойлар масъул идораларнинг нақд тумшуғининг тагида фаолият юритгани – ...

Трамадол, лирика ўрнига келган янги бир бало

Яқин 5-6 ой аввал ҳам пойтахт ва вилоятлардаги дорихона ҳамда кўчаларда  лирика ва трамадол каби психотроп (аслида кучли оғриқ қолдирувчи) дори воситаларининг ноқонуний ...