Фарғонада туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Президент номидан Cobalt совға қилинди

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Фарғона шаҳар, Осиё кўчаси 1-уйда яшовчи Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида 1 май куни уч эгизак чақалоқ дунёга келганди.

Уларга Ўзбекистон Президенти ва унинг оиласи шарафига исмлар танланди. Эгизакларга Шавкатжон (Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига), Зироатхон (Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига) ва Саидахон (Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева шарафига) деб исм қўйилди.

5 май куни чақалоқларнинг ота-онасига Президент номидан Cobalt автомашинаси, 3 эгизак учун мўлжалланган болалар аравачаси ва бола парваришида зарур бўладиган бошқа зарур нарсалар топширилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев ота юртига сафар қилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилади. Бу ҳақида биринчи бўлиб Ўзбекистон президенти қошидаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти ...

Шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқарган ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди

Муҳаммаджон жарроҳлик амалиётидан сўнг Бир ярим ойлик МуҳаммаджонРашидовни жарроҳлик операциясидан сўнг “ўлди” деб, яқинларига топширган дўхтирлар ҳаракати устидан Қашқадарё ...

24 оилада суннат тӯйи

Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокимлиги рӯзаи рамазон ойида хайрли ва эзгу ишга қӯл урди. (more…)