2019 йилда энг кўп олтинни Ўзбекистон сотди

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон жаҳонда энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Бу ҳақда World Gold Council (Олтин бўйича жаҳон кенгаши) ҳисоботида маълум қилинди, деб  ёзмоқда minbar.uz.

“Жаҳон олтин бозорида жорий йилнинг биринчи чорагида 11 тонна 300 кило олтин сотилди. Бу анчадан бери кузатилмаган юқори сотиш даражасидир ва бунинг асосий сабабчиси учта мамлакатнинг (Ўзбекистон, Мўғулистон ва Тожикистон) марказий банкларидир”, – дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда айтилишча, Ўзбекистон январь ойидан март ойигача 6 тонна 200 кило олтин сотган. Бу иккинчи ўринда келаётган Мўғулистондан деярли икки баробар (3,4 тонна) кўпроқ. Учинчи ўринни Тожикистон (1 тонна) эгаллади.

Жаҳонда энг кўп олтинни (55,3 тонна) сотиб олган давлат эса Россия бўлди. Россия тўрт йилдирки олтиннинг энг катта харидори бўлиб келмоқда. Бу унинг АҚШ ғазнасининг қимматли қоғозларидан воз кечиш ва иқтисодиётини доллардан холи қилиш ҳаракатининг бир қисмидир.

Энг кўп олтин сотиб олганларнинг иккинчиси Туркия (40 тонна), учинчиси Хитойдир (33 тонна).

Апрель ойида Ўзбекистон марказий банки 2019 йилда хорижга 80 тонна олтин экспорт қилиш режалаштирилаётганини, бу ўтган йилга нисбатан 10 тонна кўп эканини маълум қилган эди.

Ўзбекистон МБ 2019 йилда олтин нархининг кўтарилишини ва бунинг натижасида давлат хазинасига 80 тонна олтиндан 3 миллиард 400 миллион доллар даромад тушишини билдирган.

Ўзбек олтинининг асосий харидори Швейцариядир.

Геология ва минерал захиралар давлат агентлигининг маълум қилишича, 2017 йилда Ўзбекистонда 90 тонна олтин қазиб олинган эди. Бу кўрсаткични йилига 120 тоннага етказиш режалаштирилган. Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда олтин захираси 6 минг тоннани ташкил этади.

Марказий банк 2019 йилнинг февраль ойида мамлакат олтин-валюта захираси 27,2 миллиард доллар эканини, унинг 14,57 миллиард долларини монетар олтин ташкил қилишини билдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ...

Магницкий рўйхати… (ёхуд давлат мулкини талон-тарож қилганлар рўйхати)

2007 йилда Россия бюджетидан 5,4 миллиард рубл ўғирланган, бу тарихдаги Россия давлат бюджетидан энг катта маблағларни ўғирлаш ҳисобланади. Ушбу жиноятни биринчи бўлиб кашф ...

Toyota жаҳон бўйлаб 6,4 миллион автомобилни чақириб олади

    Япониянинг Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси жаҳон бўйлаб 6,39 миллион дона автомобилни савдодан қайтариб олади, дея хабар бермоқда Agence ...