Ичан-қалъада яшовчи хиваликлар ўз уйларига пул тўлаб кирадиган бўлди

Хиванинг Ичан-қалъага кириладиган қадимий дарвозаларига турникет ўрнатилди, деб хабар бермоқда “Анҳор.уз”. Энди Ичан-қалъага кириш учун 10 минг сўм тўлаш керак.

Хабарда айтилишича, бу сайёҳлик тушумини ошириш мақсадида қилинган, бироқ маҳаллий аҳоли бундан катта зарар кўрмоқда. Шу билан бирга, музей-қўриқхона илмий котиби Дилмурод Бобожонов Ичан-қалъанинг туб аҳолиси шаҳарнинг ажралмас қисми эканлиги ва улар кўчирилмаслигини маълум қилган.

Ичан-қалъада яшовчи нафақахўрлардан бири шундай дейди: «Мен ‘Ота дарвозаъдан ҳар куни икки марта ўтишимга тўғри келади. Агар ҳар ўтганимда 10 минг сўмдан тўласам, пенсиям ҳам етмай қолади». Улардан яна бири 10 минг сўм тўламаслик учун Ичан-қалъа ичидаги уйига айланма йўллар билан боришга мажбур бўлаётганини айтган.

«Орқа тарафдан бепул кирса бўлади, лекин узоқроқ. ‘Ота дарвозаъдан ўтса пул тўлаш керак. 25 минг сўмлик билетлар ҳам бор, уни тўлаб кирсангиз, музейлар бепул бўлади. Ичан-қалъада яшайдиганлар учун қийин бўляпти, уйимизга киришимизни пуллик қилиб қўйишди», — деган у.

Музей ходими эса бу сайёҳлардан тушумни ошириш учун қилингани, аҳоли бошқа томондан айланиб кириши мумкинлигини айтган. Шунингдек, кейинчалик Ичан-қалъада яшовчи аҳоли учун доимий билет бериш режалаштирилаётганини таъкидлаган (ҳа ақлли бошлар, аввал билетни чиқариб, кейин турникетингни ўрнатмайсанми, дейдиган одам йўқ лекин).

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистоннинг собиқ президенти атамбаевни ҳибсга олиш операцияси бошланди

Бугун, 7-августда кечки пайт Қирғизистоннинг маҳсус йўналишдаги аскарлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тошдаги уйидан ҳибсга олиш операциясини бошлашди. Атамбаев ...

Қачонгача оддий маҳсулотларни импорт қиламиз?

Божхона хабарларини ўқиб ўтиргандим, бир рақам эътиборимни тортди. 2019 йилнинг ўтган 7 ойи давомида 74 минг донадан ортиқ канцелярия бўрлари импорт қилинибди. Оқибатда ...

Суд санъат умаровга 6 йил  қамоқ жазосини берди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Кун.Уз хабар берди. 19 октябрь ...