Тойлоқда икки бола сувга чўкиб кетди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Норқўзи Норбоевнинг бир вақтни ўзида икки фарзанди сувда чўкиб ўлди. Бу ҳақда “Human.uz” сайти  хабар берди.

Маълум бўлишича, Жавоҳир ва Шоҳжаҳон Жўрақуловлар ўртоқлари билан ўтган шанба куни уйи атрофидаги дарахтзор ичидаги ҳовузга боришган ва унга чўкиб кетган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, ушбу ҳовузда ҳамиша бир, бир ярим метр атрофида сув бўлган. Шу вақтга қадар ҳеч ким чўкмаган ёки талофат кўрмаган. Жорий йил серёмғир бўлгани боис, унда сув кўпайган ва таги ботқоқ бўлиб қолган.

Тахмин қилишларича, болалар шу туфайли қурбон бўлган бўлиши мумкин. Болалар фожиаси ҳақида уларнинг отасига ўртоқлари хабар берган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия рублининг заифлашуви ўзбекистон аҳолиси даромадига таъсир кўрсатди

2018 йилда Ўзбекистонга чет элдан 5,1 миллиард доллар ўтказилган, деб “Кун.уз” нашри Марказий банкга таяниб ёзмоқда. Ўтказмалар ҳажми уч йилдан бери ўсиб боряпти - 2016 йилда ...

Муносабат: мулкдорлик — давр талаби

Жорий ҳафтада ижтимоий тармоқларда Жиззах ва Тошкент вилоятида ҳоким ҳамда прокурорлар пахта терими сабаб ишдан олинганига доир воқеалар қизғин муҳокама қилинди ва ...

Термизлик фуқаро 1,5 миллион сўм қарзи борлиги учун москвага учиб кета олмади

Термиз шаҳрида яшайдиган А.Устаев жорий йилнинг 27 март куни Қарши шаҳридан Москвага учиб кетиши керак эди. Лекин, рўйхатдан ўтиш вақтида аэропорт ходими унга солиқ ...