«Пахтакор» Осиё клублар мусобақаларида 50-ғалабасини нишонлади

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиёнинг клублар ўртасидаги мусобақаларида юбилей ғалабасини қўлга киритди. «Персеполис» билан ўйинда «Пахтакор» клублар ўртасидаги қитъа мусобақаларида 50-ғалабасини тантана қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Манбада айтилишича, «Пахтакор» 44 та ғалабани Чемпионлар Лигасида, 6 та ғалабани эса Осиё кубок эгалари кубогида қўлга киритган. «Пахтакор»нинг ОЧЛда тўплаган очколари сони 150 тага етди ва жамоа бу борада Осиёда 11-ўринда бормоқда.

«Пахтакор» ОЧЛда ўтказилган ўйинлар борасида олтинчи (97 та ўйин), ғалабалар сони бўйича тўққизинчи (44 та ғалаба) ўринга жойлашган. «Персеполис»га қарши ўйинда ягона голга муаллифлик қилган Игорь Сергеев «Пахтакор» сафида Осиё Чемпионлар Лигасидаги 9-голини урди. Игорь «Пахтакор»нинг ОЧЛдаги тўпурарлари рўйхатида Леонид Кошелев (11 та гол) ва Зайниддин Тожиевдан (13 та гол) кейинги 3-ўринга чиқиб олди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳобиддин зоиров грузиялик рақиби мишико шубитидзени икки марта ерга қулатди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров (2-0, 2 КО) ўзининг иккинчи жангини ҳам муддатидан олдин ...

Равшан эрматов учун жч-2018 якунланди

ФИФА ЖЧ-2018нинг қолган ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. 17 кишилик рўйхатда россиялик Сергей Карасев ва ўзбекистонлик Равшан Эрматовга жой топилмаган. ...

Осиё кубоги – 2019. ўзбекистон мтж ва гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида қизиқарли фактлар

Осиё Кубоги - 2019 мусобақаси бошланишига кўп вақт қолмади. 24та терма жамоа бош соврин учун курашга киришишга тайёр. Осиё футбол конфедерацияси Осиё Кубогида қатнашадиган ...