Тошкентда Давлат тилини ёқлаб митингга чиққан талабалар тазйиққа учради

Рус тилини расмийлаштиришга қарши митингга чиққан талабалар Яккасарой туман ИИБ ходимлари томонидан тазйиққа учрагани айтилмоқда.

Zed News маълумотларига кўра, давлат тилини ёқлаб уюштирилган кичик намойишдан кейин ИИБ ходимлари келиб, қатнашчиларнинг бир нечтасини олиб кетган. Бир муддат мелисахонада ушлаб туришган.

Уларнинг иддаосича, Тошкентда рухсатсиз оммавий тадбир қилиш мумкин эмас экан. Ҳолбуки, Тошкент давлат тил ва адабиёт университети ректори пойтахт ҳокимидан рухсат олгани айтилганди.

6 май куни Тошкент давлат тил ва адабиёт университети ёнида бир гуруҳ талабалар намойиш уюштиришганди.

Айтганча, 9 май куни бир гуруҳ кўнгиллилар Тошкентда “Ўлмас полк” акциясини ўтказишади. Қизиқ, ИИБ ходимлари уларниям сўроқ қилармикан?..

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўшда бабанов чиқиши бўйича чора кўришга чақирилди

Ўш шаҳрида президентликка номзод Ўмурбек Бабановнинг чиқиши бўйича маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. (more…)

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг аввалги раҳбарлари 20 миллион доллар пора олган

19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ...

Миб ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ҳам ҳамкорлик қилади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик ...