Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 51 дона қалбаки 100 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди.

ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, 4 май куни келиб тўрт нафар фуқаро Чилонзор туманида 100 минг сўмлик купюраларни ўтказгани фош этилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органи ходимлари томонидан автомобиль ичидан 51 та қалбаки 100 минг сўмлик, миллий валюта чоп этилган 25 та А4 қоғоз ва “Canon” принтери топилган. Суд экспертизаси маълумотларига кўра, иш юзасидан мусодара қилинган барча купюралар сохта эканлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 176-моддаси (“Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш”) бўйича ёшларга жиноий иш қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида Сардор С. Тошкент шаҳрининг турли туманларида қалбаки миллий валюталарни ўтказишганини тасдиқлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон республикасининг жиноят кодексига тиланчилик тўғрисида модда киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва ...

Тожикистонда кардиохирург “салафийлар билан алоқаси учун” қамоққа ҳукм қилинди

Тожикистон суди кардиохирург Абдумалик Саломовни мамлакатда фаолияти тақиқланган диний ҳаракат билан алоқа қилганликда айбдор деб топди ва беш ярим йил муддатга озодликдан ...

Эшагини ўғирлатган пайариқликлар колбаса ейишдан қўрқаяпти

  Самарқанд вилоят, Пайариқ тумани аҳолиси эшак ўғрилари пайдо бўлганидан шикоят қилишди. Пайариқликларга кўра, кейинги ўн кун ичида камида иккита эшак ўғирланган, чекка ...