Ўзбекистон нега бу қадар кўп олтин сотмоқда?

World Gold Council маълумотларига кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунёдаги етакчи давлатга айланди. Республика 6,2 тонна қимматбаҳо металл сотишга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткичда иккинчи ўрин Мўғулистон(3,4 тонна)га тегишли бўлса, учликни 1 тонна олтин сотган Тожикистон якунлаган.

Иқтисодчи Антон Шабановнинг айтишича, фаол олтин савдоси давлат ўз олтин-валюта захираларини ислоҳ қилаётгани ёки унинг молиявий кўмакка муҳтожлигидан далолат беради.

Эксперт фикрига кўра, мураккаб иқтисодий вазиятда турган кўплаб мамлакатларда худди шундай тенденция кузатилади. Бу ҳолатда давлатлар захиранинг бир қисмини сотадилар ва тушган маблағларни ўзларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда сарфлайдилар.

“Олтин – бу хатардан қочишдир, айни шароитда эса бу сиёсий хатардан қочиш ҳисобланади. Ахир бу қимматбаҳо металлни нархлар беқарорлигига қарамасдан ҳамиша харид қилиш ва сотиш мумкин”, – деди Шабанов.

Жорий йил февраль-март ойларидан олтин нархи арзонлади, чунки пул тикишнинг янада қизиқарли ва даромадли инструментлари топилмоқда, аммо бу ҳолат ҳамиша ўзгариб туради, деб таъкидлади эксперт.

Манба:Соф.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олтин-валюта захиралари 25,29 млрд долларгача камайди

Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари бир ой давомида 425 млн долларга камайиб, 25,29 млрд долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми бир ...

Леонардо да винчи картинаси 450 миллион долларга сотилди

Нью-Йоркдаги "Christie's" аукцион уйида Леонардо да Винчининг «Дунёни қутқарувчи» картинаси 450 миллион долларга сотилди. Картина россиялик миллиардер Дмитрий Риболев қўлида ...

Нарх ўзгармайди, эркинлаштирилади

Ижтимоий тармоқларда ун ва нон маҳсулотларини нархида ўзгаришлар бўлиши борасида турли мулоҳазалар айтилмоқда. Унда дон корхоналари бошоқли дон етиштирувчи фермер ...