ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев «порахўрлик ботқоғига ботган»ликда айбланмоқда

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлик лавозимларига ўзига содиқ кадрларни қўйиши орқали давлатнинг бутун сиёсий фаолияти устидан назорат ўрнатишга уринган. Бу ҳақда «Хабар.уз»да 4 май куни эълон қилинган мақолада сўз боради.

«У ‘хизмат’нинг аввалги гегемонлик кайфиятини қўмсашда, ҳуқуқий чегарадан чиқиб, коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботганликда айбланмоқда. Президент бу ҳолатда ғалвирни баланд кўтаришга мажбур бўлди ва унга сиёсий ишончсизлик билдирди», — дейилади Эркин Жарчи имзоси билан эълон қилинган материалда.

Қайд этилишича, «собиқ генерал ҳурфикр сайтларни ёпиш, ижтимоий тармоқларга чеклов қўйиш, хориждаги айрим таъсирли ватандошларни сунъий равишда мухолифатга айлантириш орқали Президент олиб бораётган демократик ўзгаришларни аҳолига бузиб кўрсатишга интилган, бу орқали ўзи учун келгусида яхши сиёсий платформа ҳозирлаган».

«Албатта, барча ноқонуний ишларга охирги нуқтани суд ҳокимияти қўяди. Унинг ортида кимлар турган, қандай мақсадлар яширин, ишга кимларни жалб қилган, кимлар хайрихоҳ ва кўмакчи бўлган… барчасига ойдинлик киритилиши шубҳасиз», — дейилади мақолада. Ва бу жараённи муаллиф «Абдуллаев иши» деб таърифлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Абдуллаев 2019 йил 11 февралида Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод қилинган эди. Президент администрацияси томонидан берилган изоҳга кўра, Абдуллаев «соғлиги ёмонлашгани туфайли (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган) ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган».


Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортацияланади

Москвада муҳожирлар ўртасидаги муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. 6-апрель куни Ўзбекистоннинг Ташқи ...

Марғилонлик тадбиркорни ўз ишчиси пичоқлаб ўлдирди

15.10.2019 йил соат 10-00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва ...

Сирдарёда “қарздор” фуқаро миб ходимига белкурак билан жароҳат етказди

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими ходимлари томонидан Сирдарё шаҳри, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Қ.нинг хонадонида истеъмол қилинган электр ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400