Ким айбдор? Ўз айтганини қилдира олмаган раҳбарми?

Сўнги икки йил ичида Ўзбекистонда бош бошдоқлик, сан салорлик, маъсулиятсизлик ва мансаб вазифасини суистеъмол қилиниши каби муаммолар халқни тушкун кайфиятга олиб келяпти. Юқоридан минбарда туриб халқ фойдасига бир талай яхши қарорлар ва имкониятлар бериляпти деб бонг уришяптию… Аммо амалда халқ учун тоборо қийин шароитларни келтириб чиқаришяпти.

  1. Куни кеча Избоскан туманида бир оилани яшаб турган уйини “Ақллик” ва ” Халқпарвар” ” Адолатли” ҳоким ва суд тизимидагилар..Қўшимчасига МИБ ва шонли милициямиз томонидан Ўзбек халқини ўйлаган холатда бузиб ташланди. Энди холатга яқиндан эътибор қаратсак.. Хўп майли ўша оила ноқонуний ерга уй қурибди.. Аммо у оила сеҳргар эмаски бир кеча кундузда уй қургани.. Ўша уйни қургани камида бир неча ой кетган бўлса керак, балки йиллар. Ўша қурилишни бошлашганда маъсул ходимларни кўзи қаерда эди? Нега энди ўша туманнинг маъсул ходимлари ўз вақтида огоҳлантиришмади ўша айбдор оилани? Уйни бузиш осон.. Лекин бир камбағал оила шу уйни неча неча умидларда қурган. Бу ерда ҳам қайсидир амалдорнинг айби яққол кўриниб турибди. Қуравер деб қайсидир амалдор оғзаки рухсат берганки кейин ўша шўринг қурсин оила шу бахтсиз уйни қуришган. Энди бир оила бир неча фарзанди билан кўчада қолдими? Мана сизларга “Халқпарварликни” энг юқори чўққиси. Бу бўлаётган маъшум бузилишни видеога олиб халққа тарқатган ўша ерлик қўшниларни устидан маъмурий ҳуқуқбузарлик билан “Адолатли” милициямиз иш очиб қўйишибди. Ўша бузилишни видеога олган акамиз видео охирида…Ўзбекистонда яшаётганимдан пушаймонман деб видеони якунлабдилар. Атрофга қаранг нималар бўляпти ўзи… Бой олса ( ёки бир нарса қурса) қуллук бўлсин, камбағал олса қаердан олдинг деган саволлар кўпайиб кетди.
  2. Шу бугун ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган воқеа..Тошкент шаҳрида ўз уйини иккинчи шахсга 25 минг долларга сотаётганида жиноят устида қўлга олинди деб куч ишлатар тизим ходимлари хабар беришди. Бу нарса масхарабозликни ўзи эмасми? Бутун Ўзбекистонда хамма билади кўчмас мулк ва автомашиналар фақат АҚШ долларига сотилишини. Мисол учун Мурад билдинг ёки Голден Хаус кўрган уйларни сотиб олгани одамлар вагонларда пул олиб бориб беришяптими? Нега энди бир оддий фуқорони ушлайсизлар? 400 минг доллар пора билан ушланган собиқ Юнусобод хокими мана мана суддан чиқиб кетаман деб турибди. Ўшалар 400 мингни қаердан олганини сўрадиларингми? 500 минг долларни қора бозорда майдалаб уй олганларданчи? Гулнора ва Лола Каримовалардан, Самарқанд вилоят хокимидан, Рашиджон Қодировдан, ака ука МХХ чилардан, Нодир Тўрақуловдан, Олий Суд ўринбосаридан ва мисол қилсам яна бир неча 10 лаб шахслардан шунча миллионлаб миллиардлаб долларларни қаердан олганларини сўраш эсларингдан чиқиб колдими? Йўқ сизларнинг эсингиздан чиқмайди…фақат уларни кўрсатмалари ўзларингача ёки жудаям юқори ҳукумат вакилларига етиб бориши мумкин. Нега дейсизми? Ахир ҳар икки уч ойда қайсидир ҳоким, вазир, суд, прокурор ва милиция бошлиқлари катта миқдорда пора билан қўлга тушиб турибдику.
  3. Собик СССР даврида свет,газ,сув ва гугурт хуллас кундалик эхтиёж нарсалар чақа пул турарди. Сабаби бошқа нарсалар қиммат пулга сотилгани сабабли (спиртли,табакли ). Кундалик эхтиёж нарсалар чақа пул турган. Аммо хозирда биздачи? Ўзимиз ишлаб чиқараётган автомашиналар чет элда 5 минг бўлса ўзимизда 10 минг доллар. Куни кеча Gentra Лассети машинаси четда 8 минг доллар туради деб ижтимоий тармоқларда ёзишганди. Ўзимизда нақд 15 минг доллар туради. Тафовутни қаранг нақд 7000 доллар чет билан фарқимиз..Яна камига ўзимиз ишлаб чиқарамиз камида яна 2 минг арзон тушса керак. Бу Асака машина заводи йилига 200 мингтадан машина ишлаб чиқарган. Хозирда 130-140 минггача машина ишлаб чиқаради. Бу дегани йиллар мобайнида завод давлат бюджетига хозиргача миллиард миллиард доллар тушум қилиб келмоқда. 2009 йилларда ўзимизда давлат нархи 9 минг доллар турадиган Нексия автоси халқга суъний тўсиқ қўйиш натижасида салонларда 13-14 минг доллар шапкаси билан сотилган. Кўчада 25 минг доллар турган. Колган машиналар ҳам 10 мингдан 20 минг долларгача шапка қўйилиб сотилган. Бу ишларни тепасида жуда юқоридаги амалдорлар туришган. Хозир бориб Ўзбекистонда мавжуд бўлган барча “Авто тех хизмат” раҳбарларини уйлари ва яқинларини уйлари тинтув қилинса миллион миллион доллар пул чиқиши аниқ. Агар ўшаларни яхшилаб текширилса..Юқорида ўтирган 90 фоиз раҳбарга жиноий иш очишга туғри келади. Масхарабозликни қаранг.. Ўз қонуний уйини 25 мингга сотаман деса жиноий иш очиляпти хозирда. Иккинчи одамни пуллари давлат хисобига мусодара қилиняпти. На кулишингни биласан, на йиғлашингни. Яна мисол қилсак бир дунё мисоллар бор. Хадеб Артелни мисол қилгим келмади. Табиий бойликларни сотиш бўйича дунёда энг юқори ўриндамиз.. Хаттоки 2019 йилда энг катта олтин заҳира сотган давлат мақомини олибмиз. Ҳамма томондан халҚ зиёнда. Давлат фойдада. Майли ватанимиз бой бўлса биз халқ хурсанд бўламиз. Аммо бу валюталар давлат бюджетига етиб бораётганига халқда анча шубҳа бор. Мисол учун 10-15 йил муқаддам Россияда Ўзбекистонга қарашли самолет , Ўзбекистонга қарашли 4 тонна Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган олтин билан қўлга тушди. Эгаси тан олмади.. Рус бўлса ҳам инсофли экан Путин ака Россиядаги болалар уйига бу олтинларни эҳсон қилиб юборди. Бу Ўзбекистондан юзлаб тонна ноқонуний олиб чиқилган олтинлардан бири эканлигига шубҳа йўқ. Бундайин рейслардан бир қанча бўлганлиги аниқ. Давлатимизга шунча миллиард доллар тушиб турибди. Нега энди халқимизни фаровонлиги учун свет, газ , сув ва кундалик эхтиёж нарсаларни давлатимиз халқимизга арзонроқ қилиб бермайди? Ўша СССР бизни қул қилган деб уқтирган давлатимиз, ўша ёвуз СССР халқи учун берган имтиёзни нега бера олмайди.
  4. Яқин кунларда Каримовни бир жойда халқ олдида берган интервюси ФБ да тарқатилди. Унда Каримов тан оляпти. Ўзбекистонда чиқаетган олтин кумушлар Ўзбекистондаги 20 миллион одам у еқда турсин хаттоки 50 миллион одам Ўзбекистонда яшаган тақдирда ҳам, уларни фаровон яшашлари учун етиб ортади деб айтяпти. Каримов ким бўлган? Каримов экономист бўлган. Мен Каримовни бу гаплари ростлигига ишонаман. Демак келиб чиқадики ўша пайтдан хозиргача 50 миллион одамни тўкин сочин яшаши учун етарли олтин кумушлар қазиб олиняпти. Ўзбекистон аҳолиси расман 33-34 миллион деб айтилгани билан шунча чиқмайди. Яқин 10 миллион одам чет элда меҳнат қилиб яшашяпти. Демак хозирда Ўзбекистонда ўртача 25 миллион одам истикомат қилади. Энди савол туғилади.. Нега 50 миллион одамни бемалол тўкин сочинлик билан боқадиган олтинларимиз… 25 миллион одамни тўкин сочин боқа олмаяпти? Қолган 25 миллион одамга етадиган пуллар қаёққа йўқолиб қоляпти?
  5. Яқинда ўқиб қолдим. Арманистонни бош вазир бошқаради. Қонун бўйича Президент номига холос. Асосий куч қонунан бош вазир Пашинянда. Ўша Пашинян халқига интервью берганда айтди. ” Агарда бирон бир қариндошим тўсатдан бойиб кетса, мени қамоққа олинглар” деб. Мана ҳақиқий демократия. Биздачи? Бир раҳбарни текширсангиз ўғлию қизи, аммасию холаси, амаки,тоға ва жиян хатто қўшнисигача раҳбарлик лавозимида ўтирибди ёки ўша ҳурматли инсонни орқасидан катта катта пул топиб юришибди. Ҳурматли раҳбарлар.. Қачонгача халқни қўрқитиб ва қийинчиликда ушлаб турасизлар? Ҳамма нарсани чегараси бўлади. Чегарадан чиқиб кетманглар. Эркакларимиз четда қора ишларда ишлашлари аёлларимиз Туркия ва Дубайда юришлари бизнинг халқимизга тўғри келмайди. Хаттоки қўй йилқиларимизни минг йиллар мобайнида боқиб бизга хизмат қилган қўшниларимиз ҳам Ўзбек халқини устидан ошкора кулишяпти. Халқимиз озод фаровон яшашга хақли. Яшасин Ўзбекистон. Ватаним гуллаб яшнасин. Йўқолсин Коррупция ва қариндош уруғчилик.

Ким айбдор? Раҳбарни айтганини қилмаган раҳбарларми ёки ўз айтганини қилдира олмаган раҳбарми?

 

Бобо Тураев

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яманда собиқ президент солиҳ ҳалок бўлгани тасдиқланди

Яманнинг собиқ президенти Али Абдаллоҳ Солиҳ ўз тарафдорлари ва ҳусит исёнчилари ўртасидаги қуролли тўқнашувда ўлдирилди. Бу исёнчи гуруҳ яқингача Солиҳнинг иттифоқчиси эди. ...

Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тақиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ...

Қозоғистонда ўзбекистонлик аёллар бўлган фоҳишахона фош этилди

Остона шаҳрининг темир йўл вокзалига яқин ҳудудда фоҳишахона аниқланди, унда пул эвазига жинсий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланган 7 нафар аёл бўлган. Қўлга олинганларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400