400 минг доллар пора олган Бахтиёр Абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Бахтиёр Абдусаматов (Юнусобод туман ҳокими лавозимида ишлаган), Ўлмас Мухамедсаидов (вақтинча ишсиз) ва Шохрух Маликов (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ДУК бош директори лавозимида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига етди.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Судланувчилар Б. Абдусаматов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддаси (пора олиш), Ў. Мухамедсаидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) ва Ш. Маликов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланганди.

Хабар қилинишича, суд Бахтиёр Абдусаматовни 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айбдор деб топди. У 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони манзил колонияда ўташи белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ДУК бош директори лавозимида ишлаган Шохрух Маликов эса суд залидан озод этилди.

Ўлмас Мухамедсаидов 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш) бўйича 10 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ҳукм ҳали кучга кирмаганлиги, норози тарафларга шикоят бериш тартиби ва муддати тушунтирилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда вақтинчалик меҳнат патенти жорий этилиши мумкин

“2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб ёзмоқда “Соф.уз” ...

Тожикистон: мирзиёевнинг узоқ кутилган сафари олдидан

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг президентликка сайланганидан сўнг Тожикистонга узоқ кутилган илк сафари олдидан Бош вазир Абдулла Арипов Душанбега келиб-кетадиган ...

Қашқадарёда тарвуз пишди

Қашқадарё вилоятида тарвуз пишиб етилди ва Қозоғистонга экспорти бошланди. Бу ҳақда «Божхона.уз» ёзмоқда. Деҳқонлар далага уруғ қадаш фурсатини кутиб ўтирмасдан, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400