14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.
Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Хотамбек Шакиров тайинланди. У 2018 йилдан мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқа масалалари бўйича ўринбосари этиб Алимардон Қаршиев тайинланди. У 2011 йилдан буён Тошкент вилояти ҳокимиятида ҳудди шу лавозимда фаолият юритган.