Фарғонада бир киши 15,3 минг долларга “кўршапалак уяси” сотиб олибди (соддалик қурсин, соддалик…)

Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб, 15 300 долларга сотиб, фирибгарлик қилган шахсга суд ҳукми билан 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Қўқонлик О.Солиев (исм фамилияси ўзгартирилган) фирибгарлик жиноятлари учун олти марта судланиб, озодликдан маҳрум қилиниб, жазони ўтаган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган — яна фирибгарликка қўл урди. У интернет орқали кўршапалак уяси саратон касалига шифо бўлиши ҳақидаги хабарларни ўқиб, сохта уя ясаб, сотишни ўйлаб қолган ва, ЎзАнинг ёзишича, бунинг уддасидан чиққан.

У 2018 йилнинг октябрь ойи ўрталарида Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида жабрланувчи Б.Маҳкамов билан учрашиб, унга Наманган вилояти Поп туманидаги тоғли ҳудудларда «кўршапалак уяси» борлигини, у саратон касаллигига шифо бўлишлигини, агар истаса «кўршапалак уяси»ни 23 300 долларга сотишини айтиб, уни алдайди.

Ишончга кириш мақсадида ўзи ясаган ноксимон жисмни «кўршапалак уяси» эканлигини, унга тилла буюмлар ёпишиши, саримсоқ пиёздан қочиши ҳақида тайёрланган ёлғон видеороликни кўрсатган. «Кўршапалак уяси»ни беш литрлик елим идишга, атрофини ялтироқ қоғоз ва пахта билан ўраб олиб келиб, Б.Маҳкамовга ушбу модда очилса, бир сутка давомида таркиби бузилиб, уя ичидаги «амруғ» моддаси хусусиятини йўқотишини айтади.

Сохта «кўршапалак уяси»ни 15 300 (125 583 012 сўм) қийматдаги жуда кўп миқдордаги пулга сотиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Терговга қадар текширув даврида О.Солиевдан «кўршапалак уяси» далилий ашё тариқасида олинган. Суд экспертиза хулосасига кўра, «кўршапалак уяси» қўнғир рангли, қаттиқ инга ўхшаган ноксимон жисмни устки қавати цементдан, ўрта қавати оҳак моддасидан, остки қавати тупроқдан иборат бўлиб, цемент, оҳак ва тупроқ қурилиш материаллари туркумига кириши аниқланган.

Кўршапалак уяси ҳақидаги гапларга ишонманг — бу бор-йўғи молиявий пирамида.

Манба:daryo_live

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шахсий тажриба: таиландда иккита бизнес очганим ҳақида

“Сувга улоқтиришсин – сузишни ўрганиб оламан”,– Таиландда бизнес очиш қарорини ўзбекистонлик Владислав Лоренц мана шундай изоҳлайди. Паттаяда етти йиллик бизнес тажрибаси, ...

Интернет-бухгалтерия ва электрон ҳужжатлар айланмаси ишингизни осонлаштиради

Энди ҳужжатларни юбориш жуда қулай, осон ва бу аввалгидек кўп вақтни олмайди. Сир эмаски, интернет-муносабатлар кўп пул, куч ва вақтни тежайди, бу айниқса, «вақт—пул» қоидаси ...

Facebook 50 миллион одамнинг шахсий маълумотлари ўғирлангани учун масъул эканини тан олди

Facebook 50 миллион фойдаланувчисининг шахсий маълумотларини асрай олмагани ошкор этилгани ортидан юзага келган жанжал оқибатида ижтимоий тармоқ 60 миллиард доллар зарар ...