Халқаро ташкилотлар ҳуқуқ ҳимоячиларни кузатишни тўхтатишга чақирди

Олтита халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини ҳуқуқ ҳимоячилари Агзам Турғунов ва Дилмурод Саидовни кузатиш ҳамда қўрқитишни тўхтатиш, уларга ҳуқуқ ҳимояси борасидаги ўз фаолиятини тўсиқларсиз давом эттиришга имкон беришга чақирди. Amnesty International, «Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари» ассоциацияси, «Фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячилари», Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилотлари, Норвегия ва Польша Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки қўмитаси 13 май куни қўшма баёнотни эълон қилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти.

Баёнотда қайд этилишича, тинч фаоллар ортидан кузатишни тўхтатиш ҳақидаги баёнотига қарамасдан, ҳукумат ушбу амалиётни давом эттирмоқда.

Ташкилотларнинг тасдиқлашларича, Агзам Тургунов ва Дилмурод Саидов доимий равишда хавфсизлик хизматлари томонидан назорат қилинмоқда, улар кузатувлар, қўрқитиш ва таҳдидларга тўқнаш келмоқда. Агзам Турғуновга қарши «шубҳали» маъмурий айбловнинг эълон қилиниши, ташкилотлар фикрича, унинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти кузатувда эканидан далолат беради.

Ҳукумат Турғуновнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳини рўйхатдан ўтказишдан бош тортган. 28 февраль куни Турғунов, Саидов ва собиқ сиёсий маҳбус Аъзам Фармонов «Адолатни тиклаш» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини рўйхатга олиш бўйича ариза топширган. Ариза 29 март куни рўйхатга олиш жараёнига алоқадор расмий асослар бўйича рад этилган.

«Биз президент Шавкат Мирзиёевни барча ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар хавфсизлиги, мустақиллиги ва эркин фаолиятини таъминлашга чақирамиз», — деди Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти директори Брижит Дюфор.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Агзам Турғунов (2008 йилда қамалган) ва Аъзам Фармонов (2006) 2017 йил октябрида қамоқдан озод этилган эди. 2012 йилда 12 йил ва 6 ой муддатга ҳукм қилинган журналист Дилмурод Саидов эса 2018 йил февралида шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? самарқанд (давоми)

"Самарқанд – дунёдаги энг гўзал шаҳар."  Браун Марсел, буюк Француз адиби, ”Буюк Темур”китоби муаллифи. Дунёнинг пойтахти-Самарқанд.  Эдгар Аллан По, буюк америка ёзари, ...

Бразилияда пенсия ислоҳотларига қарши 45 миллион киши намойишга чиқди

14 июнь куни Бразилиянинг йирик шаҳарларини намойишлар қамраб олди. Бу ҳодисалар айни футбол бўйича Америка кубоги бошланадиган кунларга тўғри келмоқда. Намойишчилар ...

Поездда неча кило қўл юкига рухсат берилади?

Темир йўл транспортида ҳар бир йўловчи ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган, икки ўринли купе вагонларида эса 50 кг қўл юки олиб юришига рухсат этилади. ✅ Йўловчига қўл ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400